Хабарингиз бор, Россия терма жамоаси Бразилиядаги жаҳон чемпионатида гуруҳ баҳсларида икки очко тўплаган ҳолда мусобақани тарк этди. Руслар гуруҳнинг сўнгги турида Жазоир термасига қарши баҳс олиб боришди ва 1-1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ушбу учрашувдан сўнг Россия дарвозабони Игорь Акинфеев терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ва Жазоир билан бўлган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ҳар қандай мағлубият ҳақли бўлади. Тушуниб турибмизки, энди бизга танқидлар ёмғири ёғдириш бошланади, тўғрисини айтганда, ушубу танқидларни тўғри қабул қилишимиз шарт. Зуро, кучли одамлар ҳар қандай зарбага туриб бера олади. Кўрсатган футболимиз ҳақида гапиришга иштиёқим йўқ, чунки ўзимиз ҳоҳлаган натижага етиб келмадик. Яна бир бор айтаман, биз шундай одамларга эътибор қратишимиз керакки, қайсики... Мен ҳаттоки нима дейишни ҳам билмайман. Биз олға боришимиз ва бундан кейин қиладиган ишларимиздан роҳатланишмиз шарт".
Шунингдек, Игорь Жазоир билан бўлган ўйинда Сулаймоний ҳисобни тенглаштирган вазиятда томошабинлар унга лазер тутганликларини, бироқ бу ўтказилган голга сабаб бўлолмаслигини айтди.
"Ҳакамлар лазер тушаётганига эътибор қаратишди, бироқ ҳеч нарса ўзгармади. Улар лазер тутишда давом этишди. Бироқ, Жазоир ҳам буюк жамоа, уларда жуда кўплаб имкогиятлар бўлди, айниқса биринчи бўлимда. Агар хатолар ҳақида гаплашадиган бўлсак, сиз хоҳлаган инсонингиз ҳақида фикр билдиришингиз мумкин. Келинг, улар дарвозабон ҳақида ёзишсин, мен эътироз билдирмайман"