Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Хитойлик ишбилармонлар Луис Суарес кўринишидаги очқичларни ишлаб чиқаради

Баҳо:
+ | -

Хитойда футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес кўринишидаги очқичлар сотувга қўйилди. Бу ҳақда Sina.com хабар бермоқда.

Портал хабарига кўра, Хитойнинг энг йирик онлайн-бозори – Taobao’да Луис Суарес кўринишидаги очқич сотиб олиш таклифи берилган 20дан ортиқ натижа пайдо бўлган.

Ҳар бир эълонда бир хил расм кўрсатилган бўлса-да, маҳсулот учун таклиф қилинган нарх 888 юань (142 доллар)дан 9,9 минг юань (1,6 минг доллар)гача ўзгарган.

Шиша очишга мўлжалланган шундай очқичларни сотиб олишни таклиф қилаётган ишбилармонлардан бирининг сўзларига кўра, ҳозирча бу кўринишдаги тайёр маҳсулот йўқ.

«Бироқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши бошланганидан сўнг, унинг нархи ҳозир айтилаётганидек қиммат бўлмайди, албатта», – дейди ишбилармон.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги энг асосий муаммо – қиёфага тегишли муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлади (маҳсулотда Луис Суареснинг қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш керак).

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи доирасидаги Италияга қарши ўйинда Луис Суарес рақиб ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлаб олганди.

Ушбу ҳолатни ўрганиб чиққан ФИФА футболчини терма жамоа миқёсидаги тўққизта ўйиндан четлатди, шунингдек, унга тўрт ой давомида футбол билан боғлиқ фаолият юритишни тақиқлади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:30, 28.06.2014.
Ўқилди: 4583 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5306]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4507]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3448]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3002]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2735]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2400]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2151]

Родри операция қилинади [1904]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1848]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик