Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Бразилия «лотерея» орқали чорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси футбол лотереяси ҳисобланган пенальтилар сериясига кўра Чилини мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди! Аммо Бразилия бош мураббийи Луис Фелипе Сколари бекорга чилиликлардан хавфсирамаган экан.

Бутун ўйин драматик курашлардан остида кечган бўлса-да, учрашувнинг бошланиши мезбонлар учун муваффақиятли кечганди. Баҳснинг 18-дақиқасида Неймар бурчакдан етказиб берилган тўпни Тиягу Силва бош билан дарвозанинг олис устуни томон берди. Ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Луис тўпни оёғи билан дарвозага йўллади.

Орадан кўп ўтмасдан, 32-дақиқада Чили Бразилия ҳимоясини хато қилишга мажбур этди. Мезбонлар тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишди, аммо прессинг уюштирган чилиликлар тўпни эгаллаб олиб, дарҳол жарима майдончасига узатишди. Санчас тўпни эгаллаб олди ва 12-13 метрлардан йўллаган зарба билан олис бурчакни нишонга олди!

Ўйинда бирорта жамоа устунликка эришмади. Ўйин тўлалигича тенгкурашлар остида ўтди. Тўп деярли майдон марказида сақланиб турмади. Томонлар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтаришди.

Иккинчи бўлим бошларида дарвозани ишғол қилди, аммо у тўпни ўзига бўйсундиришда қўлидан фойдалангани боис гол инобатга олинмади. Чилилик Арангиснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Жулио Сезар қайтаришга муваффақ бўлган бўлса, захирадан майдонга тушган Жо дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни йўллай олмади. Халкнинг 2 марта йўллаган кучли зарбаларини Браво бартараф этди.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунлангач, Ховард Уэбб учрашувга қўшимча бўлимларни белгилади. Ана шу 30 дақиқалик якунланаётган паллада Чили ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Пинильянинг 18 метрларда йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Пенальтилар серияси ҳаяжони ўйиннинг ўзидан кам бўлгани йўқ. Дарвоза томон тепилган 10та пенальтилардан 5таси дарвозага киргани йўқ. Пенальтилар сериясини Давид Луис бошлаб берди ва худди ўйинда бўлгани каби ҳисобни очди. Кейин эса Пинильянинг зарбасини Сезар қайтарди.

Виллиан эса 7 метрли дарвозага тўпни аниқ йўллай олмаган бўлса, Алексис Санчеснинг зарбасини яна Бразилия дарвозани қайтарди.

Орада Марсело ва Гутьеррес ўз имкониятларидан фойдаланишди. Халкнинг зарбасини эса Чили посбони қайтарди ва Диас ҳисобни тенглаштирди.

Сўнгги зарбалар қолди. Неймар Бравони алдай олди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Гонсало Хара зарбаси эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Асосий вақтда 1:1, пенальтилар сериясида 3:2 ва Бразилия чорак финалда!

Бу эса ЖЧ-2014даги плей-офф ўйинларининг бошланиши холос...

ЖЧ-2014. НИМЧОРАК ФИНАЛ
БРАЗИЛИЯ - ЧИЛИ - 1:1. Қўшимча вақт - 0:0. Пенальтилар серияси - 3:2 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 18 Давид Луиз, 1:1 – 32 Санчес.
Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвес, Силва, Давид Луиз, Марсело, Фернандиньо (Рамирес, 72), Л. Густаво, Оскар (Виллиан, 106), Неймар, Халк, Фред (Жо, 64).
Чили: Браво, Хара, Медель (Рохас, 108), Сильва, Исла, Мена, Арангис, Диас, Видаль (Пинилья, 87), Варгас (Гутьеррес, 57), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Мена (17), Сильва (40), Халк (55), Л. Густаво (60), Жо (93), Пинилья (102), Дани Алвес (105).
Пенальтилар серияси:
Давид Луис (1:0) — Пинилья (1:0, дарвозабон)
Виллиан (1:0, ноаниқ) — Алексис Санчес (1:0, дарвозабон)
Марсело (2:0) — Гутьеррес (2:1)
Халк (2:1, дарвозабон) — Диас (2:2)
Неймар (3:2) — Гонсало Хара (3:2, устун)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:56, 28.06.2014.
Ўқилди: 5244 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.