Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Мексика бош мураббийи Проенса ҳам уйига кетишига умид билдирди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мигель Эррера Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014 нимчорак финали доирасидаги Голландияга қарши ўйинни бошқариб борган португалиялик ҳакам Педро Проэнсанинг ҳаракатларини танқид остига олди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мексика ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2:1 ҳисобида Европа вакиллари фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндаги ғалаба тўпи 90+4-дақиқада Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арьен Роббенга нисбатан ишлатилган қоидабузарлик учун белгиланган пенальтидан киритилди.

«Жаҳон чемпионатида ўтказган тўрт ўйинимиздан учтасида ҳакамлар расво даражада бўлди. Камерунга қарши ўйинда икки голимизни ҳисобга олишмади, Хорватия билан ўйинда эса рақиб дарвозасига пенальти белгиланмади», – деди Эррера.

«Энди эса Роббен уч марта «йиқилди» – натижада ҳакам голландиялик футболчига сариқ карточка кўрсатиш ўрнига, бизнинг дарвозамизга 11 метрлик жарима зарбасини белгилади», – дея қўшимча қилди мексикаликлар устози.

«Жаҳон чемпионати ўйинларига бетараф конфедерациядан ҳакамлар тайинлаш керак. Бизнинг ўйинимизда Жанубий Америка, Осиё ёки Африка вакили ҳакамлик қилиши мумкин эди. Сўнгги ўйинимизда барча баҳсли қарорлар Европа вакили фойдасига чиқарилди», – деди Мексика терма жамоаси бош мураббийи.

«Португалиялик бу ҳакам жаҳон чемпионати ўйинларида ортиқ ишламаслиги керак. Умид қиламанки, бу жентльмен, худди биз каби, энди уйига кетади», – дея қўшимча қилди Мигель Эррера.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:47, 30.06.2014.
Ўқилди: 4748 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик