Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионати нафақат бир-биридан қизиқарли ўтаётган ўйинлари билан балки янгиланаётган рекордлари билан ҳам ёдимизда қолмоқда. Ушбу мақолада биз сизнинг эътиборингизга айнан Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида қайд этилган 5 та рекорд ҳақида маълумот берамиз.
"Ижтимоий" Жаҳон чемпионати
Ушбу жаҳон чемпионати давомида Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларда фикр қолдириш орқали фойдаланувчилар жуда кўплаб рекордлар ўрнатишмоқда.
Хабарингиз бор нимчорак финал баҳсида Бразилия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги ғолибни панальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Ушбу пенальтилар серияси вақтида твиттер фойдаланувчилари 16 миллион 400 минг твит қолдириб рекорд ўрнатишган бўлса, Чили термаси аъзоси Гонсало Хара сўнгги пенальтини тепаётган вақтда фойдаланувчилар 388,985 та твит қолдиришди ва Харанинг пенальтини амалга оширолмаган жараёни ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган воқеа сифатида (ҳозирча!) қайд этилди.
Шунингдек, фейсбук ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ушбу Жаҳон чемпионати ҳақида бир миллиарддан кўпроқ фикр қолдириб рекорд қайд этишди.
Голлар
Гуруҳ баҳсларида киртилган голлар бўйича ҳам Бразилияда рекорд қайд этилди. Ушбу жаҳон чемпионатида сизу биз гуруҳ баҳсларининг ўзида 136 та гол кўришга муваффақ бўлдик. Бундан аввалги рекорд Жанубий Корея ва Япония майдонларида ўтказилган мундиал баҳсларида қайд этилган ва унда жамоалар гуруҳ баҳсларида 130 та гол киритишгша муваффақ бўлишган эди.
Шунингдек, Поль Погбанинг нимчорак финалда Нигерия дарвозасига урган голи ушбу жаҳон чемпионатидаги 146 гол сифатида ёзилди ва бу гол Жанубий Африкадаги бутун мусобақа давомида киритлган голлардан ўтиб кетди.
Мондрагон ва Милла
Колумбия терма жамоаси ушбу ЖЧда нафақат ўзининг чиройли ўйинлари билан балки рекорди билан ҳам мухлислар ёдида қоладиган бўлди.
Ушбу терма жамоанинг гуруҳ баҳсларида Япония билан ўйинидан уч кун аввал ўзининг 43 ёшини нишонлаган дарвозабон Фарид Мондрагон майдонга тушди ва бу билан у камерунлик ҳужумчи Рожер Милланинг 1994 йилги мундиалда ўрнатган рекордини янгилаб, ЖЧлари тарихидаги энг ёши катта футболчига айланди.
Папастатопулос ва Жо
Греция терма жамоаси нимчорак финалда Коста-Рика теома жаосига мағлуб бўлгани учун мухлислар ранжигандир, бироқ ушбу терма жамоадаги футболчи Сократис Папастатопулос айнан Коста-Рика билан баҳсда рекорд қайд этди. Гап шундаки, Папастатопулос Коста-Рика билан ўйиннинг қўшимча бўлимларида гол киритиш орқали, ЖЧлари тарихидаги энг фамиляси узун тўпурарга айланди .
Шунингдек, бразилиялик ҳужумчи Жо ЖЧлар тарихидаги энг қисқа исмли футболчи сифатида қайд этилди.
Гьян - африкаликлар тўпурари
Гана терма жмаоаси ҳам гуруҳ баҳларидаёқ Бразилияни тарк этишига қарамай, ушбу терма жамоа аъзоси Асамоа Гьян рекорд ўрнатди. Гуруҳ баҳсларининг сўнгги турида Гана термаси Португалия билан баҳс олиб борди ва 2-1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу ўйинда ганаликларнинг ягона голига Гьян муаллифлик қилди ва бу унинг учинчи мундиалидаги 6 голи эди. Ушбу голни уриш орфқали Гьян африка қитъасининг ЖЧларида энг кўп гол киритган футболчисига айланди. Бунгача у ўтган Жаҳон чемпионатида Германия дарвозасига бешинчи голини киритиб Милланинг рекордини янгилаган эди.
Интернет материаллари асосида Соҳиб Эгамов тайёрлади