Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЖЧ-2014. Мезбон ҳам ярим финалда!

Баҳо:
+ | -

Бир-бирларини яхши биладиган Бразилия ва Колумбия терма жамоалари ўйиннинг бошидан охиригача очиқ ўйин намойиш қилиб беришди.

Мезбонларнинг ҳар бир футболчисига катта босим тушаётган пайтда ҳимоячилар ўзларининг голлари билан ўйин тақдирини ҳал қилишмоқда. Ўйиннинг 7-дақиқадасида бурчакдан етказилган тўпга Давид Луис сакради, аммо тўп ундан ўтиб кетди. Дарвозанинг олис бурчагига томон етиб келган Тиагу Силва тўпни дарвоза тўрига йўллаб, ҳисобни очди.

Сколари шогирдлари гол уриб олишганидан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Улар тўпни кўпроқ назорат қилишди, дарвоза томон кўпроқ зарбалар беришди. Иккинчи бўлимдса эса Колумбия мураббийи Пакерман айрим ўзгаришларга қўл урди, натижада ўйин тенглашди. Бўлим ўрталарида эса Давид Луис 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини даҳшатли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди!

Колумбияликлар иккинчи голни ўтказиб юборишганидан кейин ҳам таслим бўлишмади. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганидан жамоа тўпурари Хамес Родригес захирадан тушган Карлос Баккани дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқарди. "Севилья" футболчиси тўпни Сезар устидан ошириб ўтиб кетаётганида Жулио уни чалиб йиқитди. Испаниялик ҳакам дарҳол 11 метрли нуқтани кўрсатди. Хамес Родригес пенальтини ҳаво совурмади ва ўз жамоасига умидни қайтарди. Бироқ Бразилия ҳимояда бошқа хатога йўл қўймади ва рақибга имконият бермади.

Колумбия чорак финалдан ортга қайтадиган бўлди. Хамес Родригес эса ўз голлари сонини 6тага етказиб олди ва "олтин бутса" учун энг асосий даъвогар бўлиб қоладиган бўлди. Бразилия эса ярим финалда Германияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2014. ЧОРАК ФИНАЛ
БРАЗИЛИЯ - КОЛУМБИЯ 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Силва, 2:0 – 69 Давид Луиз, 2:1 – 80, пенальти Хамес.
Бразилия – Жулио Сезар, Майкон, Силва, Давид Луиз, Марсело, Паулиньо (Эрнанес, 86), Фернандиньо, Оскар, Халк (Рамирес, 83), Фред, Неймар (Энрике, 88).
Колумбия – Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, К. Санчес, Гуарин, Куадрадо (Кинтеро, 80), Хамес, Ибарбо (Рамос, 46), Гутьеррес (Бакка, 70).
Огоҳлантиришлар: Силва (64), Хамес (67), Йепес (69), Жулио Сезар (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:47, 05.07.2014.
Ўқилди: 5391 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.