Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ЖЧ-2014. Бельгия Аргентина қаршисида ожиз қолди

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Бельгия терма жамоалари ҳақида гап кетганда, иккита терма жамоасининг ўйин услуби икки хил экани ҳеч кимга сир эмасди. Аргентина терма жамоаси кўпроқ Месси, Ди Мария каби юлдузларга таяниб ўйнаса, Бельгияда кўпроқ жамоавий ўйин шаклланганди. Аммо бугунги ўйинда бунинг тескариси кузатилди.

Марк Вильмотс шогирдларининг ўйини чиқмади негадир. Балки бунга аргентиналиклар томонидан урилган  тезкор гол сабаб бўлгандир. Ниҳоят Гонсало Игуаин бешинчи ўйинга келиб мазкур ЖЧдаги ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Ди Мария жарима майдончаси ташқарисидан Сабалета томон узатмани амалга ошираётганида тўп рекошет ҳолатида Игуаинга келиб тушди. Гонсало эса 15 метрлардан зарба йўллаб, дарвозанинг бурчагига тўпни жойлаб қўйди.

Ҳисоб очилган бўлса-да, ўйиннинг қолган дақиқаларида очиқ ўйин бўлди, деб айта олмаймиз. Аргентина эҳтиёткор ўйин намойиш қилиб, ўзининг кейинги имкониятини кутган бўлса, бельгияликларнинг ўйини унчалик қовушмади. Тўғри, европаликлар вақти-вақти билан имкониятлар яратиб туришди, бироқ Сабелья жамоаси уларни бартараф этиб туришди. Аксинча, аргентиналиклар камроқ вазият яратган бўлсалар-да, улар анча хавфли бўлди. Масалан, ўйиннинг 55-дақиқасида Игуаин деярли майдон марказидан тўп билан олдинга интилди, йўл-йўлакай Компанини алдаб ўтди ва 15-16 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди. Ёки, ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада Месси Куртуа билан бирга-бир вазиятда "Атлетико" дарвозабонини доғда қолдира олмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бельгияликлар рақиб дарвозаси олдида босимни юзага келтира олишди, аммо Серхио Ромеро дарвоза дахлсизлигича қолди.

Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

ЖЧ-2014, 1/4 финал
Аргентина - Бельгия 1:0 (1:0, 0:0)
«Бразилия миллий стадиони»
Гол: 1:0 - 8 Игуаин.
Аргентина - Ромеро, Сабалета, Гарай, Демичелис, Басанта, Маскерано, Биглия, Ди Мария (Энцо Перес, 33), Лавесси (Паласио, 71), Месси, Игуаин (Гаго, 81).
Бельгия - Куртуа, Алдервейрелд, ван Бейтен, Компани, Вертонген, Феллайни, Витцель, Миральяс (Мертенс, 60), де Брюйне, Э. Азар (Шадли, 75), Ориги (Лукаку, 59).
Огоҳлантиришлар: Э. Азар (53), Алдервейрелд (68), Биглия (75).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:01, 05.07.2014.
Ўқилди: 4656 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.