Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

ЖЧ-2014. Бразилия-Германия. Превью

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати ярим финал ўйинларининг Жанубий Америка ва Европа қитъаси ўртасидаги баҳслари Бразилия - Германия ўйини билан очилади.

Букмекерлар Бразилия ва Германия терма жамоалари ушбу ўйинда ғолиблик учун тенг имкониятга эга деб ҳисоблашмоқда. Ҳаттоки дуранг натижага эълон қилинган ставкалар  юқорироқ. Бразилияликларнинг таркибдаги жиддий йўқотишларига қарамай иккала жамоанинг ғалаба қозониш имконияти тенг.

Хабарингиз бор, Бразилия сардори сариқ карточкаларининг сони иккитага етганлиги сабабли Германия билан ўйинни ўтказиб юборади. Колумбия билан бўлган ўйинда дарвозабонга тўпни ўйинга киритишга халақит берганлиги учун Силва мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олган эди. Бразилия Футбол Федерациясининг ФИФАга Силванинг сариқ карточкасини бекор қилиш ҳақидаги ёзган аппеляциясига рад жавобини берди ва карточка ўз кучида қолади.

Шунингдек, бразилияликлар ушбу ўйинда Неймарнинг ҳам хизматидан фойдалана олишмайди. Айнан Колумбия билан бўлган ўйинда Хуан Суньиганинг тиззаси билан Неймарнинг бел қисмига зарба бергандан сўнг, бразилиялик юлдуз жароҳат олган ва майдонни тарк этган эди. кйинчалик тиббий текширувлар Неймарнинг ушубу жароҳати ўта жиддий эмаслигини, бироқ, шу билан бир қаторда Неймар учун бу жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етганлигини кўрсатди.

Йоахам Лёв олдида ҳам таркиб билан боғлиқ муамо бор. Ушбу муаммо футболчиларнинг жароҳати билан эмас, ўйинчиларнинг ҳозирги функционал ҳолати билан боғлиқ. Месут Ўзил, Пер Мертезакер ва Лукаш Подольски ўз даражаларида ўйин кўрсата олишмаяпти. Шунингдек, терма жамоанинг 7 нафар футболчиси яқинда гриппдан соғайганини ҳам унутмаслик керак.



Фикрлар
Луис Фелипе Сколари, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи: «Германия терма жамоаси фақатгина ярим ҳимояда эмас, балки майдоннинг ҳар бир қисмида кучли. Уларнинг ҳимояси ҳам, ҳужуми ҳам кучли. Биз уларни 2002 йилги мундиалда енгганмиз, бироқ мен 2008 йили Портгуалия термаси билан уларга мағлуб бўлганман, 2006 йилда ҳам биз уларни мағлуб эта олмаганмиз. Шундай қилиб менда битта ғалаба ва иккита мағлубият, фақатгина ғалаба ҳисобни тенглаштириши мумкин. Финалгача йўлимизда немислар билан тўқнаш келишимизни билардик. Биз Германия терма жамоасини ҳурмат қиламиз ва рақиб ҳам бизни ҳурмат қилишга мажбур қиламиз.

Тиаго Силва, Бразилия терма жамоаси сардори: «Бизда ҳам, немисларда ҳам кучли ва яхши тайёргарликка эга футболчилар етарли. Бу жаҳон футболининг дербиси. Афсуски, мен шундай ўйинда ўйнай олмайман. Бироқ, бутун вужудим билан Бразилия терма жамоасининг футболчилари билан бирга бўламан. Неймар ҳам худди шундай. У ҳам биз билан бирга бўлишни хоҳлаганди, афсуски ҳозир бирга эмас. Биз Неймар учун ҳам ушбу ўйинни ютишимиз шарт. Менинг ушбу мусобақадаги миссиям ўз ниҳоясига етди деб ҳисобламайман. Мен жамоадошларимга ва уларнинг иқтидорларига ишонаман».

Йоахим Лёв, Германия терма жамоаси бош мураббийи: «Бу қитъалар ўртасидаги жанг. Икки Европа жамоаси Лотин Америкаси жамоасига қарши Жаҳон чемпионатининг ярим финалида баҳс олиб боради. Бразилияликларни 200 миллион мухлис қўллаб-қувватлайди ва бу футболчилар учун асосий куч. Бразилияни бутун мамлакат қўллаб-қувватламоқда. Бироқ, биз қўлимиздан нимаики келса, ҳаммасини қилишимиз кераклигини тушуниб турибмиз. муваффақиятга эришимизга озгина қолганини ҳис қиляпмиз.

Рақамлар сўзлайди
— Барча мусобақалар давомида бразилияликлар немислар билан 21 марта тўқнаш келишган. 12 ўйинда ғалаба қозониш Лотин Америкаси қитъаси вакилига, 4 ўйинда ғалаба қозониш  немисларга насиб қилган. Беш ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган.
— Жамоалар 2002 йилги Жаҳон чемпионатининг финалида ўзаро тўқнаш келишган ва унда Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
— Иккала жамоа 19 имкониятдан Бразилия 5 марта, Германия 3 марта Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
— Бразилия ярим финалгача етиб келган ЖЧларнинг иккитасида ғолибликни қўлга киритмаган — 1938 ва 1998 йилларда.
— Бразилия таркибида Оскар халқаро турнирларда ўнта гол киритган ягона футболчи. Немислар таркибида бундай футболчилар еттита.
— Германия кетма-кет тўртинчи марта мундиалнинг ярим финалига етиб келган ягона жамоа.
— Луис Фелипе Сколари Жаҳон чемпионатларида 14 ўйинда ғалаба қозонган. Йоахим Лёв ҳисобида 9 ғалаба.

Ҳакамлар
Ўйинни мексикалик Марко Родригес  бошқариб боради, унга қанотларда Марвин Сезар ва Маркос Кинтеро ёрдам беради. Захира ҳаками америкалик Марк Гейгер

Тахминий таркиблар

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 16:53, 08.07.2014.
Ўқилди: 6109 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.