Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ЖЧ-2014: Уйга мағрур қайтган мағлублар

Баҳо:
+ | -

Якунига етиб бораётган жаҳон чемпионати ўзига хос иқтидорлар ва ана шундай иқтидорларга эга бўлган терма жамоаларни кашф этди. Мазкур терма жамоалар эса дунё футболи тарихида ўзига хос из қолдиришди. Қолаверса, шу пайтгача ўртамиёна клубларда тўп сурган чармтўп усталари қатор грант клублар назарига тушишди. Уларнинг баъзилари эса аллақачон келажаклари борасида якуний қарор қабул қилиб бўлишди. Қуйида ана шу ҳақда батафсил сўз юритамиз.

Гильермо Очоа. Бу галги чемпионатда ажойиб ўйин кўрсатган Мексика уй уйига бош кўтарган ҳолда қайтганига шубҳа йўқ. Боиси, бу терма жамоа ўзидан кутилганидан анча ёрқинроқ ўйин намойиш этди. Мексиканинг асосий кашфиёти, шак-шубҳасиз, Гильермо Очоа. Ушбу посбон ҳали чекка-чекка ҳудудларда истеъдод соҳиблари жуда кўп эканлигини исботлаб берди. Негаки шу пайтгача жанубий америкалик дарвозабонни деярли ҳеч ким танимасди. Аммо Мексиканинг ажойиб ўйини ўз навбатида Очоани ҳам дунё футбол мухлислари ва мутахассисларига танитди. Ажаб эмас, яқин орадан Гильеро бирор-бир грант клуб билан шартнома имзоласа.

Клаудио Браво. Гуруҳ босқичида амалдаги чемпионлар Испанияни таслим этган чили бу ғалаба учун дарвозабон Клаудио Бравога алоҳида миннатдорчилик билдириши керак. Қолаверса, чилилик посбон мусобақа мезбонлари — Бразилияга қарши ўйинда ҳам фантастик тарзда ҳаракат қилди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари эвазига Неймарнинг қатор зарбалари-ю бразилияликларнинг шиддатли ҳужумлари бесамар кетаверди. Тўғри, Чили нимчоракдаёқ уйига қайтишга мажбур бўлди, аммо бу терманинг Бразилиядан ютқазгани ҳеч бир мухлисни ранжитмаса керак. Қолаверса, ўйинни кўрганлар Браво ва унинг жамоадошларига фақат ва фақат қойил қолишлари лозим. Клаудио Браво эса ажойиб ҳаракатлари самарасини кўрди, Испания премьерасида 8 йил Реал Сосьедад шарафини ҳимоя қилиб, каталонияликлар назарига тушмаган посбон бир ой ичида (албатта, ажойиб ўйини туфайли) «Барселона» клуби мутасаддилари қизиқишига сабаб бўлди ва дунёнинг энг кучли клубларидан бири билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Африка қитъасида катта байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бутун аҳоли кўча-кўйда машинада кезиб юрган қаҳрамонларни олқишлашди. Бу қаҳрамонлар жаҳон чемпионати нимчорак финалида кимсан Германиянинг танобини тортиб қўйган Жазоир футболчилари эди. Ҳа, бу терма жамоа кўрсатган натижа ва «немис машинаси»дан учралган шарафли мағлубият буюк ғалабага тенг бўлди. «Шарафли» деяётганимизга ажабланманг, ахир шу пайтгача ҳеч бир терма жамоа, ҳатто Европа-ю Американинг грант термалари ҳам немисларни бунчалик қийнамаганди. Германия илк бора Жазоир билан бўлган ўйинда довдиради, илк бор шу матчда боши берк кўчага кириб қолгандек бўлди. Бунга айнан жазоирликлар сабабчи эди. Уларнинг бундай мағлубияти бугун ўзига хос ғурурланишга сабаб бўлмоқда.

Ниҳоят, мақоламизнинг асосий қаҳрамонларига ҳам етиб келдик. Бу галги мундиалда мағлубиятга учрамай туриб, турнирни тарк этган жамоа бор. Бу — Коста Рика. Ушбу терма жамоа 2014 йилги мундиалнинг янги кашфиёти бўлди. Ўтган сафарги чемпионатларда ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмаган бу терма жамоа узоқ тайёрланди, масъулиятни ҳис қилди ва якунда чорак финалгача етиб келди. У ортда қолдирган термалар номига эътибор қилсангиз, Коста-Рика кўрсатган натижани ҳатто бир қатор грант клублар ҳам такрорлаши мушкул эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Коста-Рика янги номни дунёга танитди. Биз энди Кейлор Навас исмли яна бир машҳур дарвозабон борлигини билдик. Шуниси эътиборга моликки, Навас масъулиятни ҳис қилиш, ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриш борасида ўзига хос мастер класс кўрсатиб берди. Чунки шу пайтгача жуда кам посбон (эҳтимол, йўқдир ҳам) бўлажак ўйинга теннис тўплари ёрдамида тайёргарлик кўрган бўлса керак. Навас айнан шу йўлни танлади ва бу ўз самарасини кўрсатди. Голландияга қарши кечган ўйинда европаликларнинг қақшатқич зарбаларини айнан Навас бартараф этди. Коста-Риканинг асосий вақтда ютқазмаслигини ҳам айнан Кейлор таъминлади. Тўғри, у «Леванте» сафида ҳам яхши ўйин кўрсатганди, лекин Коста-Рикада биз тамомила бошқа дарвозабонни кўрдик.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:47, 10.07.2014.
Ўқилди: 5786 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.