Хабарингиз бор, уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес "Ливерпуль" клубидан "Барселона" клубига трансфер қилинди ва каталония клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Бугун Луис Суарес ўз расмий сайтида оиласи ва ўзининг номидан "Ливерпуль" клуби мухлисларига мурожжат қилиб, очиқ хат эълон қилди. Қуйида ушбу хатнинг таржимасини ҳавола қиламиз:
"Салом ҳаммага,
Бугун мен ўзим орзу қилган жамоага қўшилганимга уч ярим йил бўлди ва бу "Ливерпуль"даги охирги куним. Менинг "Ливерпуль" билан шартнома имзолаган кунимдан бошлаб хоҳишим, ниятим ва асосий мақсадим клубни аввалгидан ҳам буюкроқ бўлишига ёрдам бериш бўлди.
Ўтган сўнгги йилларда клуб билан яхши кунларда ва қийинчиликларда тажриба орттирдим. Энг яхши кунларда ҳам, энг ёмон кунларда ҳам ажойиб жамоанинг ажойиб мухлислари қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдим. Ливерпуль шаҳри ҳам бизга қадрдон бўлиб қолди, зеро бугун 4 ёшга тўлган қизим шу ерда улғайди, ўғлим шу шаҳарда дунёга келди.
Биз оилам билан ушбу шаҳарда ўзимизни гўёки ўз уйимиздагидек ҳис қилдикки, буни ҳеч қачон унутмаймиз. Қийналган вақтларимда сизнинг қуллаб-қувватлашингиз менга далда бўлди ва буни бир умр юрагимда сақлайман. Мухлисларнинг мўъжизакор олқишлари сезилиб турадиган "Эньфилд"да тўп тепганим, хурсандчиликларимни мухлислар билан ушбу стадионда нишонлаганим, ушбу стадионда голлар уриш бахтига муяссар бўлганим менга фахр туйғусини беради.
Шунингдек, мени ҳар доим қўллаб-қувватлаган жамоадошларимга, клуб раҳбариятига ва икки буюк бош мураббийга менга билдирган ишончи учун миннатдорчилик билдираман.
Бугун биз ҳаётимизнинг ҳеч қачон унутмай яна бир саҳнасига якун ясаяпмиз. Бизнинг "Ливерпуль"га муҳаббатимиз абадийдир. Ушбу шаҳарда бир умрга ёдимизда қоладиган инсонларни қолдириб жўнаб кетамиз. Ҳаммаси учун раҳмат. Биз "Ливерпуль" ишқибози сифатида шаҳарни тарк этмоқдамиз. YOU'ILL NEVER WALK ALONE!"