Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

U-16 ўсмир қизлар ва U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпинатига Хитой мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси 2015 йили бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ва U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига мезбонлик қиладиган мамлакат номини тасдиқлади. Унга кўра, ҳар иккала ёш тоифасидаги ОЧ финал босқичи баҳсларига Хитой мезбонлик қилади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларига Хитойнинг Вухан шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу ёш тоифасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи ўйинлари 2015 йилнинг 4-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар термаси мазкур ОЧ финал босқичига чиқиш учун шу йилнинг октябрь ойида саралаш баҳсларида иштирок этадилар. Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи баҳслари эса 4-15 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ҳам ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этади. Унга кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинларига 4-9 ноябрь кунлари Иордания мамлакати мезбонлик қилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:12, 17.07.2014.
Ўқилди: 5338 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик