ФИФА техник қўмитаси таркибида ЖЧ-2014нинг энг яхши футболчисини аниқлашда иштирок этган таниқли француз мутахассис Жерар Улье аргентиналик футболчи Лионель Месси ҳақли равишда мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганини таъкидлади.
«Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Боиси, финал баҳсининг иккинчи бўлимидаги унинг хатти-ҳаракатларини барча эслаб қолган. Лекин биз — комиссия аъзолари, барча ўйиннларни кузатиб бордик ва шундай қарорга келдикки, у ўз жамоасининг муҳим ўйинчиси бўлди. У финалгача етиб келди - бу эса совринни қўлга киритишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, у Аргентина терма жамоасининг дастлабки 4та учрашувида ўйин тақдирини ҳал қилди. Голландияга қарши бўлиб ўтган ярим финал баҳсининг пенальтилар сериясида у биринчи бўлиб пенальтини амалга оширди ва гол урди. Бундан ташқари, биз унинг жамоа сардори эканини ҳам инобатга олдик.
Шахсан мен Месси "Олтин тўп"га тўлиқ муносиб деб ҳисоблайман», – дейди Улье.