Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Атланта шаҳрида бошланган “BB&T Atlanta Open” анъанавий халқаро турнирида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Мукофот жамғармаси 568.805 долларни ташкил этган мазкур мусобақада ҳамюртимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Дениснинг рақиби ҳали аниқланмаган бўлса, жуфтликлар баҳсида ҳамюртимиз австралиялик Маринко Матошевич билан бирга биринчи даврада америкалик Стив Жонсон ва Сэм Керри дуэтига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2013 йили бўлиб ўтган мазкур халқаро турнирда чорак финалга қадар етиб келиб, ушбу босқичда мусобақа финалчиси Кевин Андерсон (ЖАР)га 3-6, 6-3, 3-6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.