"Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Ҳуммельс ва жамоа ҳужумчиси Марко Ройс клубда қоладилар. Бу ҳақда дортмундликлар бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
"Матс ва Марко янги мавсумда "Боруссия" шарафини ҳимоя қиладилар. Сизларни шонтириб айтаманки, уларнинг жамоамизни тарк этишга ҳеч қандай ҳаракат содир бўлгани йўқ.
Ҳуммельснинг 20 миллион евро эвазига "МЮ"га ўтиши? Бу ҳақда унутинг", - дя Клоппнинг сўзларини келтиради Sport1.
Шунингдек, аввалроқ клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳам ушбу футболчиларнинг ҳеч қерга кетмаслигини билдирган эди.