Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" клуби Бруну Фернандеш бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Матбуотда жамоа етакчиси - ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида мунтазам равишда хабарлар тарқалмоқда.

ESPN хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Фернандешнинг келажаги борасида жаҳон чемпионати олдидан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" таркибида Бруну яна камида бир мавсум жамоада қолишини исташмоқда. Шу билан бирга, манкунианликлар футболчидан унинг мундиалгача бўлган режаларини эшитишни истайди, шунда клубда таркибни режалаштириш учун кўпроқ вақт бўлади.

Амалдаги шартнома 31 ёшли Бруну Фернандешни "Манчестер Юнайтед" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти кўрсатилган.

Киритилди: 23:02, 21.01.2026.
Ўқилди: 3305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.