Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Енгил атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ бошланди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаларига старт берилди.

Билл Хейвард номидаги стадионда дунёнинг 167 мамлакатидан келган 1540 спортчи, шу жумладан, 829 йигит ва 711 қиз ўз маҳоратини намойиш этиши кутилмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик уч истеъдод соҳиби ҳам бор.

200 ва 400 метрга югуришда Лилия Манасипова ўз омадини синаб кўради. Июнь ойи ўрталарида Осиё чемпионатида 400 метрга югуришда Лилия 54,11 натижа билан шахсий рекордини яхшилаб вице-чемпион бўлган эди. Южинда саралаш босқичида Манасипова 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 23.35да йўлкага чиқиши кўзда тутилган.

200 метрлик масофада баҳслашувчилар орасида Осиё чемпионати бронза медали эгаси Нигина Шарипова ҳам бор.

Ҳар иккала вакиламиз омадини синаб кўрадиган саралаш босқичи 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 23.35да бошланиши режалаштирилган.

Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Тимур Хуснуллин узунликка сакраш секторида муносиб куч синашади деган умиддамиз. Уч хатлаб сакраш мусобақасининг саралаш босқичи 25 июль куни куни Тошкент вақти билан соат 22.45да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида баландликка сакраш секторида ҳамюртимиз Светлана Радзивил ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. 2012 йили Испаниянинг Барселонасида ўтган аввалги турнирда ўзбекистонлик Суҳроб Ходжаев босқон улоқтириш бўйича бронза медали билан тақдирланганди.

Южиндаги чемпионат 27 июлда якунланади.

Омонбой Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:19, 23.07.2014.
Ўқилди: 4346 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик