Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Аленичев, Месси ва Это′О Декунинг хайрлашув учрашувида майдонга тушдилар

Баҳо:
+ | -

Бугун Португалия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Декунинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди ва унда "Порту-2006" ва "Барселона-2006" жамоалари ўзаро ўйнадилар.

"Барселона" сафида Лионель Месси, Самюуль Это′О, Жулиано Белетти, Людовик Жюли ва бошқалар иштирок этишди.
"Порту" сафида Дмитрий Аленичев, Жорже Андраде ва бошқалар ўйнадилар.

Учрашув 4:4 ҳисобида якунланди, "Барса"нинг голларин Это′О (2 та), Деку ва Месси киритди. Это′О - бир, Месси эса икки голга ҳаммуаллиф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Деку икки марта чемпионлар лигасида ғолиб чиққан - "Порту" билан 2004 йилда ва "Барселона" билан 2006 йилда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:04, 26.07.2014.
Ўқилди: 6479 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.