Иккинчи даврага Тошкентда ҳозирлик кўраётган “Андижон” жамоамиз кеча “Қўқон-1912”га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Жамоанинг пойтахтдаги бу иккинчи ўйин бўлди. Красногорск шаҳарчасида ўтган беллашувда андижонликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Шу куни Сергей Шевченко айрим етакчи ўйинчиларга дам берганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Андижонликларнинг ягона голига Абдулатиф Абдуқодиров муаллифлик қилди.
Назорат ўйини
"Андижон" - "Қўқон-1912" - 2:1
Голлар: Анвар Абдуқодиров — Отабек Ҳайдаров. (15 пенальти, 33).
“Андижон”: Мухиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Асрор Раҳмонов, Никита Свиридов, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев, Акмал Жўрабоев, Соҳиб Абдуллаев, Абдулатиф Абдуқодиров.
Захирадан тушганлар: Темур Ғаниев, Акбар Ходжаев, Абдулазиз Султонов, Алишер Тўхтасинов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Ҳасан Эргашев, Хуршид Узоқбоев, Рустам Ашурматов, Фурқат Ҳасанбоев, Анвар Раҳимов, Пўлат Қирғизов, Авазхон Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан тушганлар: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Александр Критинин, Даврон Маматов, Жалил Кимсанов, Нодир Қўзибоев, Баҳодир Акрамов, Абдуллажон Мирзаев, Раҳматулло Мелибоев. Муҳаммаданас Ҳасанов, Сардор Соибов, Лазиз Сафоев, Омон Абдуғаниев.
Ўзгаришлар тўхталадиган бўлсак, таркибга Акбар Ходжаев билан Абдулазиз Султонов қўшилишди. Ходжаев учун “Андижон” бегона эмас. У 2012 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилганини мухлислар яхши билишади. Сўнгги пайтларда Акбар Қозоғистон биринчи лигасида фаолият кўрсатаётганди. “Навбаҳор”нинг собиқ ўйинчиси Абдулазиз Султонов эса мавсумнинг биринчи қисмини “Хотира-79” жамоасида ўтказди. Шевченко бу ўйинчиларни “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда синаб кўрди. Эртага андижонликлар учинчи назорат беллашувида “Сўғдиёна” клуби билан куч синашади.