Кириш Регистрация

Ал-Камолий ЕЧЛда ўйнаган биринчи БААлик футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси футболчиси Ҳамдан ал-Камолий Европа чемпионлар лигаси (саралаш босқичи)да ўйнаган биринчи БААлик футболчига айланди.

21 ёшли футболчи Мальта чемпиони "Валлетта" сафида ЕЧЛ 2-саралаш босқичи жавоб ўйини доирасида Озарбойжоннинг "Қорабоғ" клубига қарши ўйиннинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди. "Ал-Ваҳда"дан ижарага олинган футболчи майдонда 8 дақиқа ҳаракат қилди. Бокуда бўлиб ўтган мазкур ўйин 4:0 ҳисобида (умумий ҳисоб - 5:0) мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Камолий майдонга тушганда Мальтанинг 20 карра чемпиони ҳисобланган "Валлетта"нинг икки футболчиси майдондан четлатилган ва ўйин тақдири ҳал бўлганди. Ҳамдан бир вазиятда ўз жамоасига дарвозасига кириб кетаётган тўпни чизиқ устидан қайтариб қолди.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 17:09, 28.07.2014.
Ўқилди: 6961 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик