Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Андижон": Шевченко келди, Фомин ва Юсупов ҳам таркибда

Баҳо:
+ | -

"29 июлдан "Андижон" жамоамиз машғулотларни яна Тошкентда бошлади", - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

"Аввалги йиғинларда жамоа сафига янги ўйинчилар қўшилиб кўрикдан ўтказилаётганини хабар қилгандик. Андижонликлар таркибида ўзгаришлар давом этади.

Биринчи даврада Тошкентнинг "Локомотив" клубида тўп сурган украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко бугун Украинадан Тошкентга келиб “Андижон” сафига қўшилди. Темирйўлчилар сафида Шевченко кўп вақтини захирада ўтказди. У биринчи даврада атиги 5та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Биринчи давра якунлангач Абрамов уни жамоада олиб қолмади. Энди Шевченко чемпионатнинг иккинчи қисмини "Андижон" сафида ўтказиш арафасида турибди. Шевченкога қадар андижонлар таркибида украиналик 3 нафар легионер бор эди. Аммо Игорь Мельник жамоани тарк этиб юртига қайтиб кетди.

Қолаверса, бир неча кун "Андижон" сафида шуғулланган украиналик Александр Каблаш ҳам жамоани тарк этди. Бу сўнгги ўзгариш эмас албатта. “Пахтакор” аъзолари Максимилиан Фомин билан Абдулазиз Юсупов ҳам бугун "Андижон" сафига қўшилишди.

Ундан аввалроқ Аббос Махситалиев андижонликлар таркибига қўшилиб машғулотларда қатнашаётганди. Бу футболчилар иккинчи даврани ижара асосида "Андижон"да ўтказишлари мумкин"- дейилади хабарда.

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:57, 31.07.2014.
Ўқилди: 3486 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик