"Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погба яқин вақтлар ичида клуб билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Футболчи ҳозир йилига 1 миллион евро маош олмоқда, янги шартномага кўра, йилига 3,2 миллион евро ҳамда бир қатор бонуслар олади.
Эслатиб ўтамиз, француз футболчисига ушбу ёзда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирган эди.
Погба "Юве"га 2012 йил қўшилган эди.