Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Шахмат. Қосимжонов Крамникни мағлуб этди, аммо терма жамоамиз ютқазди

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кеча 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Россия, аёллар терма жамоаси эса Уэльс билан баҳс олиб боришди.

Эркаклар
Олимпиадада 1-рақам остида тартибланган Россияга қарши баҳс анча қизиқарли кечди. Рустам Қосимжонов тажрибали Владимир Крамникни мағлуб этган бўлса, Марат Жумаев Петер Свидлер билан дуранг ўйнади. Антон Филиппов ва Жаҳонгир Воҳидов ўз партияларида мағлуб бўлишди. Натижада 1,5-2,5 ҳисоби қайд этилди ва терма жамоамиз илк марта мағлубият аламини тортди.

Ушбу мағлубият туфайли терма жамоамиз 9 очко билан жадвалда 15-ўринга тушиб кетди. 11тадан очкога эга бўлиб турган Озарбойжон ва Куба терма жамоалари жадвални бошқариб туришибди. Россия эса 3-ўринга чиқиб олди.

Қосимжонов бошчилигидаги терма жамоамиз 7-турда АҚШ (6-рақам) билан дона суришади.

Аёллар
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 6-турда ғалаба қозонди. Қизларимиз Уэльсни 3-1 ҳисобида мағлуб этишди. Моҳинур Қаҳрамонова ва Ольга Собирова ғалаба қозонишган бўлса, Сарвиноз Қурбонбоева ва Севара Боймуродова дуранг ўйнашди.

Ушбу ғалабадан кейин терма жамоамиз 8 очко билан 29-ўринга кўтарилишди. Қизларимиз 7-турда шунча очкога эга бўлиб турган Боливияга қарши дона суришади. Боливияликлар мусобақада 71-рақам остида тартибланишган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:55, 09.08.2014.
Ўқилди: 4512 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5548]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5118]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4155]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3466]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3069]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3023]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2554]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2491]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2484]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик