Лондоннинг “Фулҳэм” клуби дарвозабони “Мартин Стекеленбург” “Монако” клубига бир йилга ижарага берилди.
Голландиялик дарвозабон “Монако”да клубнинг асосий дарвозабони бўлиш учун Даниель Субашич билан рақобат қилади.
“Монакога келганимдан хурсандман. Янги жамоамда бор кучим билан ўйнаб клубга фойда келтирмоқчиман”, - дейди Стекеленбург франциялик журналистларга берган интервьюси чоғида.