“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Томаш Росицки мавсум якунига кўра Арсенал чемпионлик унвонини қўлга кирита олади.
“Ўтган мавсумда чемпионлик учун имкониятимиз бор эди. Аммо, ишни оҳиригача олиб бориш учун кучимиз етмай қолган эди. Биз ўтган мавсум сўнгини бой бердик ва шунинг учун ҳам якунда чемпионликдан умидимизни узган эдик. Аммо, ҳозир сафимизда бир қатор янги ўйинчилар бор. Улар эса бизга олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда албатта ёрдам бера оладилар. Биз ўтган йилги натажимизни такрорласак ҳам, мавсумни омадли ўтказдик дея оламиз, аммо асосий вазифа чемпионлик бўлиб қолаверади”, - дейди чехиялик футболчи.
Шунингдек, Росицки жамоани тарк этишга шошилмаётганини ҳам таъкидлаб ўтди. “Мен амбицияси жуда юқори бўлган клубда ўйнаяпман. Мен учун совринлар учун курашиш, нимагадур интилиш жуда муҳим. Шунинг учун ҳам бир неча йиллардан бери айнан “Арсенал”да тўп суриб келмоқдаман. Агар жамоа бундан ҳам кўпроқ ютуқларни қўлга кирита олса, бахтли бўлар эдим. Аммо, ҳозир мен бу ерда қолишни ва совринлар учун курашишда давом этишни истайман”, - дейди Росицки.