Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Фабрицио Романо Витиньянинг «Реал»га трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Витиньянинг номи доимий равишда Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши билан боғланмоқда.

25 ёшли футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, «Реал» вакилларига ва бошқа топ-клубларга ярим ҳимоячи ҳақиқатан ҳам ёқади, бироқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: ўйинчининг «ПСЖ» билан узоқ муддатли шартномаси ва юқори маоши бор, Париж клуби раҳбарияти эса уни ўз лойиҳасининг муҳим фигураси деб билади. Португалияликни жамоадан чиқариб олиш жуда қийин бўлади — Франция гранди ўз юлдузи учун жуда катта маблағ талаб қилади, деб таъкидлайди Романо.

«Transfermarkt» портали мутахассислари Витиньянинг нархини 110 млн еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 00:48, 11.02.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.