Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Антонио Рюдигер АПЛга қайтишга тайёр: Ҳимоячи маоши камайишига ҳам рози

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Англия Премьер-лигасига қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

32 ёшли футболчининг «қаймоқранглилар» билан шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. «TEAMtalk» нашрининг хабар беришича, германиялик футболчининг ишлари билан шуғулланувчи воситачилар унинг номзодини аллақачон Англия чемпионати вакилларига таклиф қилишни бошлашган ва даъвогарлар қаторида «Тоттенхэм» ҳам бор. Манбага ишонилса, Рюдигер Англияга кўчиб ўтиш учун маошининг сезиларли даражада камайишига рози.

Шунингдек, Лондоннинг бошқа клублари — «Вест Хэм» ёки «Кристал Пэлас»га ўтиш эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти. «Челси»га қайтиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда, бироқ «кўклар» ёши катта ўйинчиларни таклиф қилишдан қочишади, шу сабабли бу келишувнинг амалга ошиши амримаҳол.

Киритилди: 00:41, 11.02.2026.
Ўқилди: 4445 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.