Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Мурод Исмоилов: «Омадимиз чопиб ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

"Ҳаммага маълумки, “Навбаҳор” жуда яхши шаклланган клублардан бири саналади. Охирги пайтларда наманганликлар мазмунли ва чиройли ўйинлар кўрсатиб келишмоқда. Учрашувга олиб борилган тайёргарлик жараёнида меҳмонларни бизга жиддий тарзда ташвиш келтиришлари олдиндан аён эди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда ҳозирлик кўргандик.

Назаримда, бугунги учрашувда мухлислар ютишди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатган бўлсакда, танаффусдан кейинги хатти-ҳаракатларимиз кўпчиликка манзур бўлди деб ўйлайман. Учрашувнинг биринчи қисмида “Навбаҳор” кўплаб ҳужумлар ташкил этди. Биз эса олдиндан ўйланган режа асосида ҳаракат қилиб, сабр қилдик. Яъни майдоннинг ҳолати, шамол ва бошқа бир қатор жиҳатларни инобатга олгандик. Якунда режамизни амалга оширишни уддасидан чиқдик. Бахтимизга “Навбаҳор” биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш мақсадида Смоляченко ва Ҳакимовларни туширишни мақсад қилгандик. Битта гол бўлсада уриб, ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Ўйингоҳга келган наманганликми, фарғоналикми ёки қўқонликми барча ишқибозлар учрашувдан завқ олишди деб ўйлайман. Мухлислар билан тўлиб тошган ўйингоҳда тўп суриш ҳар қандай футболчига ҳам завқ бағишлайди. Ишқибозлар жамоаларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлашди. Омадимиз чопиб бугун ғалабани қўлга киритдик.

Фурсатдан фойдаланиб, “Нефтчи”га бефарқ бўлмаган инсонларни табриклайман. “Навбаҳор”га эса келгуси учрашувларда омад тилайман. Наманганликларни кейинги турда жиддий рақибга қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Ўз навбатида жамоамиз олдида ҳам қийин ўйин турибди. Бир сўз билан айтганда барча водий жамоаларига омад тилайман", - дейди Мурод Исмоилов.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:27, 16.08.2014.
Ўқилди: 3746 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик