Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дилшод Нуралиев: «Шўртан»ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган “Пахтакор-2” - “Шўртан” баҳсида тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин якунига етгач, жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олдик.

— Дилшод ака, ғалаба муборак бўлсин! Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— Бугун биринчи лига пешқадамига қарши майдонга тушдик. Футболчиларимиз рақиб ўйинчиларига нисбатан бирмунча ёш бўлишига қарамай, қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Қолаверса, тактик кўрсатмаларимни ҳам тўғри бажаришгани учун ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман. “Шўртан” футболчиларининг қандай кучга эгалиги менга маълум эди. Уларда олий лига ҳавосини кўрган футболчилар кўп. Шу боис шогирдларимга эҳтиёт бўлиб ўйнаш кераклигини уқтирдим. Биринчи таймда иккита ҳужумимиз омадли чиқиб гол уришга муваффақ бўлдик. Рақибда эса айтарли имконият юзага келмади. Аммо танаффусдан кейин рақиб анча жонланди, натижада қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик.

— Нимадир сизни қониқтирмадими?
— Негадир захирадан тушган футболчилар ўйинни у қадар кучайтира олишмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди.

— “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. Рақиб мисолида ўз жамоангиз кучини ҳам кўриб олдингиз тўғрими?
— Мен ўйиндан олдин футболчиларга айтдим: “Шўртан” биринчи лига клуби эмас, улар олий лига жамоаси, шунга яраша яхшироқ ўйнанглар. Тўғрисини айтсам, жисмоний ва тактик томонлама “Шўртан”нинг биздан яққол устун жиҳатларини кўрмадим. Лекин шунга қарамай, уларни кучли дея оламан.

— Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?
— Биз фарм-клубмиз, олий лига чиқиш вазифасини қўя олмаймиз. Шундай экан, мақсадимиз “Пахтакор” асосий таркиби ва ўринбосарларига футболчи етказиб бериш. Шунингдек, 1995-96 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сидиқов, Иброҳим Абдуллаев каби футболчиларимиз чақирилмоқда. Бу ҳам бизни хурсанд қилмасдан қўймайди. Чунки терма жамоалар ҳаммамиз учун бирламчи ҳисобланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:15, 20.08.2014.
Ўқилди: 5404 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.