Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Микола Шевченко: «Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади»

Баҳо:
+ | -

Голлар шоусига айланган “Металлург” – “Бухоро” ўйинидан кейин бизни қизиқтирган саволларга мезбонлар катта мураббийи Микола Шевченко жавоб қайтарди:

— Микола Николаевич, ўйиндан олган таассуротларингиз, натижадан қониқдингизми?
— Ғалабага эришганимиз жуда яхши. Аммо мени ташвишга солаётгани кўп гол ўтказиб юборганимиз. Агар ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришишимиз қийин кечади. “Локомотив” билан ўйинда бешта, бугун учта гол қўйиб юбордик. Жиддий рақиблар аяб ўтиришмайди.

— Кўп гол ўтказиб юборишда айбдорлар ким?
— Ҳамма. Ҳимоячилар ҳам, дарвозабон ҳам. Афсуски, шу чизиқдагилар бир жойда тўхтаб қолишгандек, назаримда. Ўсишмаяпти. Кимлардир майдонда тинимсиз тер тўкишяпти, кимлардир уларнинг ҳаракатини пучга чиқазаяпти. Ҳар сафар кўрсатма берамиз, йигитларни ҳушёрликка чорлаймиз. Ёш боламас улар, бироқ хатолари ёш болаларникидан ўтиб тушади.

— Шаҳзоднинг ўйини ҳақида нима дея оласиз. Терма жамоадаги биринчи расмий учрашувидан кейинги ўйин эди...
— Нурматовнинг узоқ йўлдан толиқиб келганлигини инобатга олган ҳолда унга биринчи таймда дам бердик. Яхши голли вазиятларни ўз вақтида сезадиган, имкониятлардан унумли фойдаланадиган шундай ҳужумчига эгамиз. Бугунги ғалабада унинг улуши катта бўлди.

— Шаҳзоддан ташқари терма жамоага номзод бошқа шогирдлар ҳам борми, “Металлург”да?
— Нега бўлмасин. Мана Суннатилла Мамадалиев, тайёр ўйинчи. Меҳнаткаш, вазиятларни тўғри баҳолайдиган, ақлли ўйинчи. Тезкорликда, фикрлашда бугунги термадагилардан асло қолишмайди. Жамоамиздаги яна икки уч нафар футболчига бемалол эътибор қаратишса, бу йигитлар мураббийларни уялтиришмайди. Битта гапни айтайми, Нурматов ва Норбековлар жисмоний тайёргарлик бўйича ўз тенгқурлари орасида етакчи эканлигини мураббийлар кенгашида таъкидлашганларида мен ажабланмадим. Чунки бу йўлда клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган.

— Иккинчи даврадаги ўзгаришлар ўзини оқлаяптими?
— Буни вақт кўрсатади. Биз қайси жамоалардан футболчиларни таклиф қилганимизни унутманг. Тошматовни “Сўғдиёна”дан чақиргандик. Иккинчи даврада Абдуллаев, Муродов сингари ўйинчилар “Нефтчи”дан сафимизга келиб қўшилишди. Уларда жисмоний тайёргарлик у ёқда турсин, ўйин амалиёти бўлмаган. Тошматов бугунги кунда уч тайм ўйнасак ҳам югуришга кучи етади. Фақат бошини, ақлини кўпроқ ишлатишини хоҳлардим. Муродов, Абдуллаевларга вақт керак. Ҳозирча уларнинг имкониятлари битта таймга етади холос.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 00:51, 23.08.2014.
Ўқилди: 3319 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7167]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2840]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1888]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1754]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1686]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1586]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1566]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1529]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1523]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик