Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«МЮ» мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Луи Ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"даги дебютига ҳавас қилиш қийин. Жамоа Премьер-лиганинг 2-турида ҳам муҳим очколардан маҳрум бўлди.

"Сандерленд"га қарши ўйинда жамоа "МЮ" ўйин давомида тўпни назорат қилишга интилди. Аммо зич ҳимояни ёриб ўтишда уларнинг ҳужумига ранг-баранглик етишмади. Боз устига, рақиб жамоа қарши ҳужумга ўтганда "Юнайтед" мудофаа чизиғи қийин аҳволга тушиб қолди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида "Сандерленд" посбонининг бироз хушёрликни йўқотишидан фойдаланган меҳмонлар ҳисобни очишди. Валенсия ўнг қанотдан олдинга ўтди ва деярли сўнгги чизиқдан тўпни дарвозанинг олис устуни томон узатди. Тўпни дарвозабон ўтказиб юборди ва Мата бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Ҳисоб эса унчалик мураккаб бўлмаган вазиятда тенглашди. Бурчакдан етказилган тўпни Жек Родуэел бош билан дарвозага йўллади. Де Хея яқин бурчакка йўлланган зарбани ўтказиб юборди, ҳимоячилар футболчининг зарба беришига тўсқинлик қилишмади.

Иккинчи бўлимда "қора мушуклар" яхши ҳимояланиш билан бирга "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилиш имкониятига ҳам эга бўлишди. Бу сафар манкунианликлар ҳимоячилари сўнгги паллада яхши ҳаракат қилиб, "Сандерленд"га гол уриш имкониятини беришмади. Ҳужумда эса Ван Гал шогирдларининг ишлари юришмади.

Қайд этилган 1:1 ҳисоби ўйинга мос бўлди, деб бемалол айта оламиз. "МЮ" мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди.

Англия Премьер-лигаси, 2-тур
Сандерленд – Манчестер Юнайтед 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 17 Мата, 1:1 – 30 Родуэлл.
"Сандерленд": Манноне, Верхини, О’Ши, Браун, ван Анхолт, Кэттермоул, Бакли (Бридкатт, 79), Родуэлл (Жорди Гомес, 63), Ларссон, Уикхэм, Ст. Флетчер (Алтидор, 77).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Джонс, Смоллинг (Кин, 44), Блэккетт, Валенсия, Флетчер (Янузай, 63), Клеверли, Эшли Янг, Мата, Руни, ван Перси (Уэлбек, 63).
Огоҳлантиришлар: Эшли Янг (62), Клеверли (67).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:56, 24.08.2014.
Ўқилди: 5674 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.