Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Дзюдо. Ришод Собиров ЖЧда 7-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Бугун Россиянинг Челябинск шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида эркаклар икки (60 ва 66 кг.), аёллар икки (48 ва 52 кг.) вазн тоифасида баҳсларда иштирок этишди.

Лондон олимпиадасидан кейин 66 кг. вазн тоифасига ўтган Ришод Собиров турнирни ёмон бошламади. Ҳамюртимиз дастлабки босқичда германиялик Рене Шнейдерни "вазари" баҳоси билан мағлуб этди. Иккинчи босқичда эса Ришод сербиялик Сигановичга қарши татамига чиқди ва баҳс тугашига 2 сония қолганида рақибининг курагини ерга текказди — "иппон".

Учинчи босқичда ҳамюртимизга ушбу вазн тоифасида биринчи рақамли рейтингга эга бўлиб турган Чарльз Чибана рақиблик қилди. Беллашув тугашига 26 сония қолганида Собиров услуб қўллаб, "иппон" баҳосига эга бўлди ва чорак финалга чиқди.

Чорак финалда эса франциялик Лоик Корваль юртдошимизга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Европалик спорти икки дақиқада ғалабани расмийлаштирди.

Натижада Ришод Собиров бронза медаль учун саралаш баҳсларда иштирок этадиган бўлди. Куннинг иккинчи ярмида ўтказилган баҳсда унга украиналик Георгий Зантарая рақиб бўлди. Жангнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимда эса "вазари" ишлаган украин дзюдочиси "бронза" медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Ҳамюртимиз эса 7-ўринни банд этди ва маълум рейтинг очколарига эга бўлди.

Мусобақаларнинг биринчи куни вазни 60 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида беллашувларда ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев совриндорлар сафидан ўрин олмади. Диёрбек дастлабки беллашувда Бразилия, иккинчи босқичда эса Эквадор вакилини мағлуб этиб, учинчи беллашувда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берди.

Аёллар ўртасида вазни 48 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида татамига чиққан юртдошимиз Муқаддас Кубеева биринчи беллашувда Непал вакилини мағлуб этиб, иккинчи учрашувда украиналик спортчига имкониятни бой берди.

Қуйида қолган вазн тоифаларида мамлакатимиз терма жамоаси аъзоларининг дастлабки рақиблари берилган:

Эркаклар.
73 кг. Мирали Шарипов – Ли Голдер (Янги Зеландия)
73 кг. Сарвар Шомуродов – Қосим Популов (Туркманистон)
81 кг. Шаҳзод Собиров – Герман Аяла (Мексика)
81 кг. Шуҳратжон Арслонов – Фортер Валоис (Канада)
90 кг. Шерали Жўраев – Нурали Ялкаров (Туркманистон)
100 кг. Соиб Қурбонов – Л.Бойякуб (Жазоир)
+100 кг. Абдулла Тангриев – Борко Бор (Венгрия)

Хотин-қизлар
70 кг. Гулноза Матниёзова – Иляна Марзок (Германия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:19, 26.08.2014.
Ўқилди: 5234 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.