Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Д.Файзиев: "Ҳамма ҳато қилади ҳакамлар ҳам, ўйинчилар ҳам"

Баҳо:
+ | -

«Бухоро»-«Сўғдиёна» учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб Даврон Файзиев иштирок этди.

- Ҳамма гувоҳ бўлди: ўйин қизиқарли ўтди. Курашларга бой бўлди. Лекин мазмунли ўйин кўрсатиб якунда ютказиш бу жуда аламли. «Бухоро» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яна қайтариб айтаман: жамоам кўрсатаётган ўйинидан, ҳаракатидан уялмайман. Шу кунгача нечта ўйин ўтказган бўлсак, ҳали биронта жамоа биздан ўйин борасида бир калла устунлик қилгани йўқ. Фақат бизнинг ички вазиятимиз кўпроқ ҳалал бермоқда. Эгаллаб турган ўрнимиз кўрсатаётган ўйинимизга мос эмас. Шу учун биз курашни оҳиригача давом эттирамиз. Бу дегани «Сўғдиёна» жамоаси олий лига билан хайрлашди дегани эмас. Жамоани олий лигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи гол ҳақида фикрингиз?

- Иккинчи гол ҳақида нима ҳам дейишим мумкин. Ҳамма кўрди. Ҳамма ҳато қилади ҳакамлар ҳам, ўйинчилар ҳам. «Голни ҳисоблашдими, демак қоида бузилмаган».

- Улуғбек Бақоевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Улуғбек «Бухоро» жамоаси учун катта ютуқ бўлди. Бугунги ўйинда ўзининг фаоллиги, жамоани ўз ортидан бошқариши билан ажралиб турди. Бақоев ҳақида ҳар ким ҳар ҳил фикр билдиришади. Лекин мутахассислар унинг жамоани аҳиллигини яхшилашда, жамоани йиғишда ўз ўрни борлигини билишади. Агар бугун БАқоев бўлмаганида жамоада жипслик бўлмасди.

- Давралар оралиғида Сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганди, мураббийлик фаолиятингизни ўша клубларда ҳам давом эттирсангиз бўлмасмиди?

- Фаолиятимни «Сўғдиёна»давом эттиришимнинг биринчи сабаби, мени футбол оламида танилишимда «Сўғдиёна» жамоасининг ўрни катта. Чунки мен футболчилик фаолиятимни айнан «Сўғдиёна» жамоасида бошлаганман. Ўша вақтларда ҳам қийинчилик даврларига тўғри келган. Яхши таклифлар бўлишига қарамай жамоани ташлаб кетмаганман. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг жамоани менга ишониб топширишди ва 2012 йилдан бери ишлаб келаяпман. Учинчи йил мураббийлик фаолиятимни давом эттираётган бўлсам ҳали биронта ўйинни ўз стадионимизда ўтказмадик. Зомин бизнинг вилоятимиздаги туман, шаҳардан 70 километр узоқликда. Юқоридаги саволингизга қайтсам. Мени танлаганим «Сўғдиёна» жамоаси. Жамоани ярим йўлда ташлаб кетишни ҳоҳламадим. Бошқа ҳеч қандай сабаблар йўқ. Жамоадаги йигитлар билан учинчи йил биргаликда ишлашни давом эттираяпмиз.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 07:14, 28.08.2014.
Ўқилди: 2991 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.