Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Одил Аҳмедов — ёзги мавсумда РПЛнинг энг яхши трансферларидан бири

Баҳо:
+ | -

Биринчи сентябрь куни тунда Россия Премьер-лигасида ҳам ёзги трансфер бозори ёпилди. Россия жамоалари бу сафар жами ҳисобда трансферлар учун 73 миллион евро сарфлашди. Бу эса ўтган йилгига нисбатан 4 баравар кам деганидир.

"Спорт-Экспресс" нашри Россия Премьер-лигасининг энг яхши бешта трансфери рейтингини тузиб чиқди. Эътиборли томони, Одил Аҳмедовнинг "Анжи"дан "Краснодар"га ўтиши ёзги "бозор"нинг энг яхши 5та трансферларидан бири деб топилди.

"Одил Аҳмедов.
Қаерга: «Краснодар».
Қаердан: «Анжи».
Фуқаролиги: Ўзбекистон.
Ёши: 26.
Амплуа: универсал ярим ҳимоячи.
Трансфер қиймати (евро): 6 000 000.

Одил Аҳмедов – Россия чемпионатининг етарлича баҳоланмаган футболчиларидан бири. "Краснодар" ушбу футболчига эътибор қаратиб, адашмади. Одилнинг устунлиги унинг универсаллигидадир. У бузишда ҳам, яратишда бирдек самарали ҳаракат қила олади. Шунингдек, унинг олис масофадан кучли зарба йўллай олиши янги жамоасига фойда келтириши мумкин", - дея ёзади СЭ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:25, 03.09.2014.
Ўқилди: 9153 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.