Аргентина иккинчи дивизионида қатнашадиган "Тристан Суарес" клуби бош мураббийи Рикардо Ломбарди терма жамоа ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Агар мен термани бошарганимда рақибни қатъийроқ қарши олишни талаб қилар эдим. Бу сизга ўйинчилари машғулотларда фишка каби ўрнатиладиган Испания терма жамоаси эмас.
Сиз Мартинони Мессининг розилигисиз Аргентина терма жамоасини бошқара олган бўлар эди деб ўйлайсизми? Агар Лео "йўқ" деганда Мартино терма жамоада бўлмас эди. Месси кўп нарсани ҳал қилади.
Мессининг отаси ЖЧ-2014 финалига келиши керак эди. Чемпион бўла олмаганимиз - Сабелья, Пакерман, Батиста ёки Марадонанинг айби эмас. Месси бизни чемпион қилиши керак эди. Агар унга жаҳон чемпионати финалида ўйнаш ёқмас экан - гольф билан шуғуллансин.
Мен футболчиларнинг яхши ёки ёмон ўйнаганини тушунаман, аммо улар югурмаса - буни тушунмайман. Бизда жаҳон чемпиони бўлиш учун бошқа бундай имконият бўлмайди.
50 фоиз ўйин кўрсатганимизда ҳам ғалаба қозонган бўлар эдик", - дейди Ломбарди.