Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

2014 йилдаги илк ғалаба қўлга киритилди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят 4та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериядан кейин 2014 йилдаги илк ғалабасини қўлга киритди! Иордания терма жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Биринчи бўлимда ташаббус терма жамоамиз томонидан бўлса-да, рақиб гол уриш учун 2та қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Аниқроғи, ҳар иккала сафар Удай Сайфийнинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади. Дастлабки 45 дақиқалик бир томони билан бош мураббийга фойдали бўлди: Фарҳод Тожиев Осиё Ўйинлари учун ярамайди!

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз қойиллатиб ўйнади деб айтиш қийин. Вакилларимиз ўз имкониятларидан фойдалана олишди. Ўйиннинг 57-дақиқасида Сардор Рашидов дарвозагача 30 метрлар масофадан жарима зарбасини кучли ва дарвозабон учун ўта ноқулай тарзда йўллади. Ерга урилиб, сакраб келган тўп Амир Шаъфий нинг юзига тегиб қайтди ва қайтган тўпни Игорь Сергеев даврозага йўллади!

Ушбу голдан кейин ташаббус Иордания томонига ўтиб кетди. Қосимов шогирдлари ташаббусни рақибга бериб қўйишди. Бу эса тахликали эди. Бахтимизга ҳимоячилар ва дарвозабонимиз хушёр ҳаракат қилишиб, рақиб босимига дош бера олишди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса терма жамоамиз дарвозани ишғол қилиб, ўйин тақдирини тўла ҳал қилишди. Сардор Рашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб, жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиевга келиб тушди. У тўпни тўхтатиб берди ва Дилшод Жўраев зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди!

Ушбу ғалаба орқали Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги мағлубият учун Иорданиядан реванш олди ва мухлисларимизга қувонч ҳадя этишди.

Терма жамоамиз 8 сентярь куни "Пахтакор" стадионида Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин 19:00да бошланади.

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ - 2:0 (0:0) (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Игорь Сергеев (57), Дилшод Жўраев (90+3)
Огоҳлантиришлар: Владимир Козак (42) — Анас Ёсин (10)
Ўзбекистон: 1. Элдор Суюнов, 2. Егор Кримец, 3.Фарҳод Тожиев (Наврузбек Алимов 46), 6.Азамат Ироилов (Салим Мустафоев 55), 7.Фозил Мусаев (Акбар Исматуллаев 69), 8.Жамшид Искандаров (Воҳид Шодиев 72), 10. Владимир Козак (Дилшод Жўраев 86), 13. Даврон Ҳошимов (Бобур Йўлдошев 72), 17.Игорь Сергеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Сардор Рашидов.
Захира: 21.Никита Рибкин, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 18.Шерзод Файзиев,  22.Фаррух Сайфиев
Иордания: 1. Амир Шаъфий, 4.Баҳо Сулаймон (Исам Иброҳим 83), 6.Сайид Ҳасан, 7.Мунзир Амара (Маҳмуд Затара 71), 8.Удай Сайфий, 10. Аҳмад Хайел, 13. Халил Бани Атиеҳ (Ҳамза Али 54), 15. Шоди Абу Ҳашҳаш (Ражоий Ҳасан 66), 19.Анас Ёсин, 21.Моҳд Дмейрий, 24.Удай Заҳрон
Захира: 12.Аҳмад Наввас, 22.Мутаз Ёсин, 5.Маҳд Али, 14.Абдуллоҳ Салим, 3.Сулаймон Салмон, 2.Моҳд Мунир, 23.Юсуф Равашоҳ, 19.Солиҳ Савҳар, 11.Роид Фрайҳ,

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:03, 04.09.2014.
Ўқилди: 6307 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.