"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маҳбубаси Ирина Шейк футболчини Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтишга ундамоқда.
"Мен Парижни севаман. У ерда менинг ишларимни бажаришим осон кўчади. Бу ҳақда Криштиану билан кўп гаплашдим. Келгусида кўп вақтимни шу шаҳарда ўтказаман деб умид қиламан", - дея россиялик моделнинг сўзларини келтиради A Bola.