Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Локомотив» назорат ўйинида «Ордабаси»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби "Ордабаси" жамоасининг таклифи билан Чимкентга ташриф буюрди ва мезбонлар билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. ФИФА кунлари муносабати билан ҳар иккала жамоа асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишмади.

Ўйин бошида чимкентликлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Қанотдан етказиб берилган тўпни легионер ҳужумчи бош билан дарвозага йўллади. Кейин эса темирйўлчилар тўп билан кўпроқ муомала қила бошлашди. Карпенко ва Гейнрих жамоанинг ҳужумларини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатишди. Бироқ "Ордабаси" ҳимоячилари ва дарвозабони жамоамизнинг барча ҳужумларини бартараф этишди ва бўлим сўнгида яна битта гол уриб, ҳисобдаги фарқни оширишди.

Иккинчи бўлимда ташаббус меҳмонлар томонида бўлди. Иван Нагаев бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида Гейнрих бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди. Якуний ҳисоб - 2:1, "Ордабаси" фойдасига.

Назорат ўйини
«Ордабаси» (Қозоғистон) — «Локомотив» (Ўзбекистон) 2:1 (2:0)
Голлар: Диакате 6 (1:0), Тунгишбаев 45 (2:0), Гейнрих 73 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Алиев П. 35 — Филипосян 21, Суюнов 35
«Ордабаси»: Григоренко, Кудела, Мухтаров М., Фрейре, Диакате, Бейсенов, Аширбеков (с), Толебек, Адырбеков, Алиев П. (Тажимбетов 46), Тунгишбаев (Фильчаков 66)
«Локомотив»: Т.Жўраев, Суюнов (Раҳматуллаев 46), Филипосян, С.Жўраев, Раҳимов, Абдуллаев (Бикмаев 75), Тўраев (Абрамов 68), Карпенко (С) (Рўзиев 62), Гейнрих, Шоғуломов (Мухторов 46), Нагаев
Захира: Нартожиев, Тиллабоев
Ҳакамлар: Абданбаев, Орунбаев, Кенжебаев
Чимкент. 7 сентябрь. «БИИК» ўқув-машғулот маркази.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:33, 08.09.2014.
Ўқилди: 5204 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.