"Динамо" (Киев), "Милан" ва "Челси" клубларининг собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко сиёсатга қайтмаслигини маълум қилди.
"Йўқ. Сиёсат мени бошқа қизиқтирмайди. Бу ҳақда нима ўйлаётганимни айтишни истамайман. Аввал мураббийлик курсини тугатай, маълумот олай, диплом қўлимга текканидан сўнг қаерда ишлашимни аниқлайман.
Ҳозирча чалғимаслика ҳаракат қиляпман. Ўқув курси 2015 йилнинг баҳригача чўзилади. Унгача Ньонда тўрт кунлик амалиёт ўтаймиз, бу ерга одатда украиналик мураббийларни чақиришмоқда.
Ўқув йили бошланди, болалримни мактабга берганман. 9 ёшли Жордан ва 7 ёшли Кристина футбол ва теннис билан шуғулланишмоқда. Кристианга футбол кўпроқ ёқади. Оиламга вақт ажрата олаётганимда хурсандман", - дея Шевченконинг сўзларини келтиради Vesti.ua.