Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Коке: "Атлетико" ўтган мавсумдаги натижаларни қайтаришга қийналади"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" яримҳимочиси Кокенинг фикрича, унинг жамоаси ўтган йилги натижаларни қайтаришга қийналади.

"Атлетико" ўтган мавсумда Испания чемпионлигига эришган эди.

"Ўтган йили қилган ишларимизни қайтаришга қийналамиз, - дея Кокенинг сўзларини келтиради Goal.com. - Аммо бизда ундан ҳам яхшироқ қатнашишга мотивация ва кучимиз бор.

Албатта, бизни бу даражага келишимизга ёрдам берган бир неча ўйинчи тарк этдилар, аммо ғалабаларга чанқоқ янги футболчилар келди.

Биз Суперкубокни ютишга улгурдик ва шу руҳда давом этмоқчимиз. Ҳар бир футболчи иштиёқ билан ёнмоқда, шунинг учун менга "Реал" билан дерби ёқади. Бу курашда "Атлетико" сафида эканимдан фахрланаман".

Манба: sports-express.ru
Киритилди: 13:21, 12.09.2014.
Ўқилди: 4666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.