34 ёшли бразилиялик ҳужумчи Роналдиньо нима учун Мексика футболини танлаганини маълум қилди.
"Мен қаерда ўйнамай, ўзимни бир хил тутганман. Мексикада ҳам шундай давом эттираман - совринлар ва қизларни қўлга киритаман.
Жисмоний ҳолатим яхши, бир неча кундан сўнг жамоа аъзосига айланаман.
Мен Мексика футболи билан яхши танишман. Бу ерда акам ва кўплаб дўстларим тўп суришган. Жамоам нимадир ютиши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан", - дея Роналдинбонинг сўзларини келтиради Marca.