Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Инчеон-2014. Чемпионлик учун йўлни дурангдан бошладик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Инчеондаги Осиё Ўйинларида гуруҳдаги барча рақибларини мағлуб этиб, гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этмоқчи эди. Аммо бизга яхши таниш бўлган Ким Пангон бошчилигидаги Гонконг терма жамоаси "чучварани хом санаганимизни" эслатиб қўйди.

Ўйин бошиданоқ зич ҳимояни ташкил қилган гонконгликлар ўз вазифаларини ишонч билан бажара бошлашди. Ўйинда катта устунликка эга бўлганига қарамай, Қосимов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида гол уриш учун унчалик кўп имкониятларга эга бўлишмади. Юзага келтирилган 4-5 вазият бундай устунлик учун жуда ҳам кам ҳисобланади.

Терма жамоамиз 75-дақиқада дарвозани ишғол қилишнинг уддасидан чиқди. Искандаров ўнг қанотдан етказиб берган тўпни Сергеев бош билан дарвозага жойлади. Гонконг эса таваккал қилиб дарҳол олдинга ўтди ва орадан 5 дақиқа ўтмасдан ҳисобни тенглаштирди. Ён қанотдан отиб берилган тўпни эгаллаб олган Чан Пак Лун чап қанотдан 2-3 нафар футболчимиздан ўтди 16 метрдан зарба берди. Элдор Суюнов зарбани қайтара олмади.

Қолган дақиқаларда Гонконг бошқа хатога йўл қўймасди. Ўйин дуранг билан якунланди.

Ёдингизда бўлса, Ким Пангон бошчилигидаги терма жамоа Осиё кубоги-2015 саралаш босқичида ҳам Тошкентда Қосимов жамоасидан очко олиб кетганди. Бу сафар ҳам анъана давом этди.

Нима ҳам дердик, Қосимов шогирдларини 1 очко билан табриклаймиз. Бу очко нимчорак финалга чиқишимиз учун керак бўлади. Фақат энди гуруҳ пешқадамлиги учун Гонконг ҳам курашадиган кўринади. Кейинги ўйинларда ҳам терма жамоамизни бўш ҳимоя кутмаяпти. Гуруҳимизда Бангладеш терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди.

Осиё Ўйинлари, футбол.
"В" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 1:1 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев (75) — Чан Пак Лун (80)
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (65) — Тан Чун Лок (24), Аннан Кристиан Квеси (65), Леунг Нок Ханг (78), Чан Пак Ханг (87)
Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 6.Азамат Исроилов (Салим Мустафоев 64), 7.Фозил Мусаев (Дилшод Жўраев 86), 8.Жамшид Искандаров, 10.Владимир Козак, 11.Наврузбек Алимов (Воҳид Шодиев 55), 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
Гонконг: 1. Йапп Хунг Фай, 4.Леунг Нок Ханг, 5.Леунг Квун Чунг, 6.Тан Чун Лок, 7.Чук Йиу Квок Томми (Чан Пак Ханг 69), 9.Вонг Вай (Ли Ка Йиу 62, 12.Чан Пак Лун, 14.Фонг Пак Лун, 15.Аннан Кристиан Квеси (Чжу Йингжи 78), 16.Там Лок Хин, 20.Ло Конг Вай

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:59, 15.09.2014.
Ўқилди: 8933 марта.
Фикрлар: 232 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4433]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3643]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3434]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2567]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2246]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2178]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2162]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2102]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1855]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1781]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик