Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Дилшод Нуралиев: «Йиллар давомида шаклланган ўйин услубини битта кўрсатма билан ўзгартириш мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

"Спорт" каналида душанба куни эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатувида меҳмон бўлган Дилшод Нуралиев Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қитъа чемпионати иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўсмирларимиз ёмон ўйнашмади. Улар қўлларидан келган барча ишни қилишди. Чорак финалда Сурияга қарши ўйинда ёмғир туфайли майдонда ҳосил бўлган кўлмаклар футболчиларимизга ўз ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бизнинг футболчиларнинг жуссалари кичик бўлгани боис, биз асосан тўп билан ўйнашга ўрганишган. Жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган сурияликлар эса бундай майдонда ҳаракат қилиши нисбатан осонроқ эди. Агар майдон қуруқ бўлганида, натижани айтиш қийину, жамоамиз бутунлай бошқача ўйин кўрсатарди. Бунга ишонаман.

Мен мураббий бўлганимда бундай майдонда ўйнаш учун футболчиларга қандай кўрсатма берган бўлардим? Биласизми, мен ҳам ўз жамоам билан бир марта шундай майдонда ўйнаганман. Халқаро мусобақанинг финалида Эрон билан рўпара келгандик. Ўшанда ҳам ёмғир ёғиб, майдонни кўлмакка айлантирганди. Ўйин бир соат кечиктирилди, аммо бизнинг ортга қайтиш учун рейсимиз борлиги учун ўйинни бошқа кечиктириб бўлмасди. Майдонга тушдик ва 0:2 ҳисобида ютқаздик. Ваҳоланки, форслар билан гуруҳ босқичида дуранг ўйнагандик. Финал баҳси олдидан мен футболчиларга асосан ҳимояда ўйнаб, тўпни узун паслар билан олдинга етказиш ҳақида кўрсатма бергандим. Шунга қарамай ютқазганмиз. Шунда бир нарсага амин бўлдимки, йиллар давомида шаклланган ўйин услубини битта кўрсатма билан ўзгартириб бўлмас экан. Демак, Таиланддаги мусобақанинг чорак финалида ҳар иккала жамоа бир хил шароитда ўйнаган бўлса-да, бундай шароитда ўйнаш жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган ва оддий футбол ўйнайдиган Сурия учун осонроқ эди.

Ўзи ўсмирларимизнинг гуруҳ босқичи баҳсларида кўп гол ўтказиб юбораётганидан хавотирда эдим. Бундай мусобақаларда ҳимояда йўл қўймаслик керак. Мен ҳимоявий ўйин қилиш керак демоқчи эмасман, шунчаки ҳимояда эҳтиёт бўлиб ўйнаб, камроқ хато қилиш керак. Шунда натижага эришиш мумкин", - дейди Дилшод Нуралиев.

"Футбол шарҳи" бошловчиси Дилшод Нуралиевга "Ўзбекистоннинг бошқа терма жамоаларига сизни таклиф қилишса, ишлармидингиз?", дея савол берди. Тажрибали мутахассиснинг жавоби эса қуйидича бўлди:

"Албатта ишлардим. Ҳар бир мураббийнинг ўз орзулари бўлади. Мен ўз шогирдларим билан янада юқори натижаларга эришишни истайман. Аммо 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоани бошқарганимдан кейин ЎФФ билан шартномам якунига етганди. Федерация менга иш таклиф қилмади. Бу пайтда "Пахтакор"дан тушган таклифни қабул қилдим ва ҳозирда "Пахтакор" футбол академиясида директор лавозимида ишлаб келяпман. Бу ҳам масъулиятли -лавозимлардан бири ҳисобланади".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:55, 16.09.2014.
Ўқилди: 7408 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.