"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида АПОЭЛ га қарши учрашувдан сўнг (1:0) фикр билдирди.
"Бизда ажойиб, савияли ўйинчилар бор, аммо турли сабабларга кўра, фақат битта гол ура олдик. Биз ҳужум ниҳоясида яхши ўйнамадик ва тўп оширишларда сусткашликка йўл қўйдик.
Бизда учта яхши дарвозабон бор, уларнинг ҳаммасига ўйин вақти топиб берамиз. Мен "асосий дарвозабон" тушунчасига ишонмайман. Мен уларнинг ҳар бири ўйинга тайёр бўлшини истайман. Мен уларга олдиндан ким ўйнашини айтмайман, бу менинг ёндошувим.
Ўн киши бўлиб ҳимояланган жамоага ҳужум қилиш қийин Албатта, улар ҳам дарвозамиз олдида хавфни юзага келтиришди. Биз стандартдан гол киритдик, бунинг устида ишлаяпмиз. Бугун унинг фойдаси текканидан хурсандман.
Бугунги ўйнимизнинг бир текис кечмагани сафимиздаги кескин ўзгариш сабаб бўлгандир. ("Атлетико"га қарши ўйинга нисбатан 9 та ўзгариш), аммо мен ҳар доим шундай қиламан. Мен ҳамма ўйинчилар ўйнашларини истайман.
Биз ҳар доим 3:0, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонавермаймиз, аммо ўз ўйинчиларимга қатъий ишонаман", - дейди Энрике.