Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Шуҳратбек Ўринбоев «Андижон» клуби бош директори этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Андижон” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди. 2013 йилдан буён “Андижон” жамоаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган Александр Шапран ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Шуҳратбек Толибжонович Ўринбоев “Андижон” футбол клуби бош директори этиб тайинланди.

Бугун кун ярмида “Андижон” футбол клуби қароргоҳининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Андижон вилоят ҳокимлигининг ташқи ишлар назорат-тафтиш бўлими бошлиғи Шавкатбек Нишонов иштирок этиб, мураббий ва футболчиларга Шуҳратбек Ўринбоевни “Андижон” клубининг янги бош директори сифатида таништирди. Андижон вилояти ҳокимияти Ўринбоевга “Андижон” клубида соғлом муҳит ва барқарор жамоа шакллантиришига ишонч билдирди. Йиғилишда сўз олган Шуҳратбек Толибжонович Андижон вилояти ҳокими томонидан билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаб, “Андижон”да яхши жамоа шакллантиришини маълум қилди. Йиғилишда шунингдек, жамоа бош мураббийи вазифасини бажараётган Ориф Маматказин ҳам сўз олиб, Шуҳратбек Ўринбоев билан аввал ҳам бирга яхши фаолият олиб борганини айтиб ўтди. Футболчилардан Азиз Ибрагимов сўз олиб, “Андижон” учун ҳаммаси тугамаганлигини ва олий лигада қолиш имконияти борлигини айтиб, бунинг учун тушкунликка тушмасдан охиригача курашишлари таъкидлади.   

Шуни айтиб ўтиш керакки, Шуҳратбек Ўринбоев учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Бу инсон 2004-2008 йиллар давомида “Андижон” клубида фаолият кўрсатган. Мухлислар яхши билишса керак, 2005 йили Ўринбоев жамоа раиси бўлиб ишлаган дастлабки мавсумда “Андижон” биринчи лигада муваффақиятли қатнашиб кучлилар сафига қайтган. Шунингдек, 2006 ва 2007 йилларда Ўринбоев раҳбарлигида жамоамиз олий лигада ёмон натижа кўрсатмаган. Маълум муддатли танаффусдан сўнг Шуҳратбек Ўринбоев яна “Андижон” жамоасида фаолиятини бошлади. Ўринбоевнинг “Андижон”даги бу сафарги фаолияти ҳам муваффақиятли чиқишига ишонамиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 13:31, 18.09.2014.
Ўқилди: 4000 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6296]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3193]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2772]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2309]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2298]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1838]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1805]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1783]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1775]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.