"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер 2003 йилда яримҳимоячи Криштиану Роналду билан шартнома имзоламаганига афсусда эканини билдирди.
"Криштиану Роналду билан шартнома имзоламаганимизга қаттиқ афсусланаман. Ўшанда у "Арсенал"га ўтишга яқин турган эди, аммо у бундай қилмади ва "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетди.
Албатта, ҳозиргача афсусдаман", - дея Венгернинг сўзларини келтиради Daily Mail.