Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Арьен Роббен: "Аминманки, ван Гал келаси йили "МЮ"ни яна Чемпионлар Лигасига қайтаради"

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен "Манчестер Юнайтед" клуби голландиялик мураббий Луи ван Гал бошчилигида келаси мавсум яна Чемпионлар Лигаси баҳсларида тўп суришига ишонишини айтиб ўтди.

"Сўнгги пайтларда ван Гал билан деярли гаплашганим йўқ. Аммо, "МЮ" "КПР" устидан ғалаба қозонганда унинг учун жуда хурсанд бўлдим. Аминманки, у "МЮ" билан кўплаб ютуқларни қўлга кирита олади, аммо бунинг учун вақт керак", - дейди голландиялик футболчи.

"Натижа бўлмаганда мураббий ва футболчилар қандай аҳволга тушишларини биламан. Бундай вазиятда босим ҳам ортади. Аммо, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоага қандай савиядаги мураббийни таклиф этишганини билади деб ўйлайман. Қолаверса, ван Гал бошчилигида жамоа ютуқларни қўлга кирита олишига ишончим комил", - деяди Роббен.

"Ван Гал - жамоа ўйинини кучайтира оладиган кам сонли мураббийлардан биридир. Шунингдек, у ҳар қандай футболчини янги чўққиларга олиб чиқа олади. "МЮда" эса бундай истеъдодлар кўп. Кейинги йили "МЮ" Чемпионлар Лигаси баҳсларига қайтади. "МЮ" - катта ва буюк клуб. Бундай савиядаги жамоа албатта Чемпионлар Лигасида ўйнаши керак", дейди "Бавария" футболчиси

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:34, 19.09.2014.
Ўқилди: 2296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.