"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 3-турида "Милан устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдирди (1:0).
"Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. "Милан" ҳимояланди, биз дарвозани ишғол қилиш учун вазиятлар яратдик, рақибга қарши ҳужумга имконият яратиб, бир неча бор таваккал қилдик. Умуман олганда, ўйннинг боришини назорат қилдик.
"Милан"да ўтказган уч ярим йилимни, ўша ҳаяжонларни, хотираларни эслаганда, бу ўйин мен учун оддий бўлмади. Буларни хаммасин ҳисобга олганда, бу ғалаба ҳеч қандай қасос эмас эди. Мен ҳозир "Ювентус"ни бошқараяпман. "Милан"да скудетто учун курашда "Ювентус"га ютқазган эдик. Аммо Тиагу Сильва ва Иброҳимовични сотиб юборилганига қарамай, яхши натижаларга эришган эдик.
"Милан" фаолиятимда муҳим ўрин тутади, ҳозиргача бу жамоа билан фахрланаман. Аммо ҳозир "Ювентус"даман ва ҳамма эътиборим шу жамоага қаратилган. Ўзимни бахтли ҳисоблайман, ахир ҳаммага ҳам "Милан" ва "Ювентус"ни бошқариш насиб этавермайди", - дейди Аллегри.