Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инчеон-2014. Тонгги натижалар

Баҳо:
+ | -

Эрта тонгдан Инчеонда Осиё Ўйинларининг бир қанча мусобақалари бўлиб ўтди. Натижалар билан таништириб ўтамиз.

Теннис
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси нимчорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистони билан баҳсда иштирок этмоқда. Яккаликлар баҳсининг ҳар иккаласида теннисчиларимиз ғалаба қозонишди. Темур Исмоилов Аҳмад Умар Фахмини мағлуб этган бўлса (6-1, 6-3), Фаррух Дўстов Аммар ал-Ҳақбоний устидан зафар қучди (6-2, 6-1).

Темур ғалаба учун 52 дақиқа сарф қилган бўлса, Дўстов 47 дақиқада рақибини таслим қилди.

Учинчи баҳсда Санжар Файзиев/Темур Исмоилов жуфтлиги Ал-Аззам/Ар-Ребдий жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда мезбон Жанубий Кореяга қарши баҳсда иштирок этадилар. Кореяликлар 1/8 финал босқичида Туркманистонни мағлуб этишди. Мезбон жамоа мусобақада 7-рақам остида тартибланган бўлса, Ўзбекистонга 7-рақам берилган.

Академик эшкак эшиш
Яккалик қайиқда сузаётган Кудряшов иккинчи уринишда  ҳам финалга чиқа олмади. У ўз гуруҳида маррага учинчи бўлиб етиб келди. Пешқадамдан пешқадамдан 27,85 сония ортда қолди. У эртага яна бир марта финалга чиқишга ҳаракат қилиб кўради.

Эркаклар ўртасидаги академик эшкак эшиш баҳсларида 5та жамоа иштирок этмоқда. Улар бугун саралаш баҳсини ўтказишди. Ўзбекистонлик спортчилар маррага тўртинчи бўлиб етиб келишди. Барча жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритишди. Саралаш натижасидан келиб чиқиб уларга сузиш йўлакчалари тақдим этилади.

Ўқ отиш
10 метрли масофадан пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш баҳсларида иштирок этган Владимир Свечников 558 очко билан 47-ўринни эгаллади ва финалга чиқа олмади.

Худди шу йўналишда жамоавий баҳсларда иштирок этган спортчиларимиз финал босқичига чиқа олишмади. Улар саралашда 12-ўринн эгаллашди.

Сузиш
Эркаклар, эркин услуб, 200 м.
Алексей Дерлюгов. Ўз гуруҳида 4-ўринни олди (1:52.80). Финалга чиқа олмади.
Хуршиджон Турсунов. Ўз гуруҳида 4-ўринни олди (1:52.03). Финалга захира спортчиси сифатида киритилди.

Аёллар, эркин услуб, 400 м.
Раънохон Омонова. Ўз гуруҳида финишга олтинчи бўлиб келди (4:21.08). Финалга захира спортчи сифатида киритилди.

Эркаклар, чалқанча. 100 м.
Даниил Букин. Ўз гуруҳида 4-ўринни олди (56.81). Финалга захира спортчи сифатида киритилди.

Аёллар, брасс, 100 м.
Фотимахон Амилова. Ўз гуруҳида 5-ўринни олди (56.81). Финалга чиқа олмади.

Спорт гимнастикаси. Эркаклар. Жамоавий ва индивидуал саралаш
Ушбу мусобақада 12та жамоа иштирок этмоқда. Эрта тонгда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Эрон терма жамоалари ўз машқларин бажариб бўлишди. Ҳозирча ўзбекистонликлар 323.575 балл билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Қитъада кучли ҳисобланган Хитой, Жанубий Корея каби жамоалар машқларга энди киришишди. Натижаларни кузатиб борамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:13, 21.09.2014.
Ўқилди: 4823 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.