Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инчеон-2014. Мираброр Усманов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усманов олимпия шаҳарчасида терма жамоалар мураббийлари ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Дастлаб терма жамоалар мураббийлари билан бўлиб ўтган учрашувда МОҚ раҳбари биринчи навбатда делегациямиз аъзоларининг соғлиғи, шунингдек, бу ерда уларга яратилган шарт-шароитлар, спортчиларимизнинг бўлажак мусобақалар олдидан кайфияти, жисмоний ва рухий ҳолати билан қизиқди.

Маълумки, 20 сентябрь куни Инчеон шаҳрида Осиё олимпия кенгашининг 33-Бош Ассамблеяси ўтказилиб, унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарига Осиё олимпия кенгашининг энг олий мукофоти топширилган эди. Мураброр Усманов ушбу мукофот бутун Ўзбекистон халқига, Давлатимиз ва хукуматимиз раҳбариятига билдирилган чексиз миннатдорлик рамзи эканлигини, бундай мукофотлар озод ва обод Ватанимиз спортчиларини янгидан-янги ғалабалар сари чорлашини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

Ҳа, чиндан ҳам бу галги Осиё ўйинлари аввалгилардан тубдан фарқ қилган ҳолда бошланди. Мусобақаларнинг биринчи кунидаёқ Ўзбекистонга Осиё олимпия кенгашининг энг олий орденини топширилиши, делегациямиз аъзоларининг кайфиятини янада кўтариб юборди.

“Мен фаолиятим давомида бир неча Олимпиада ҳамда Осиё ўйинларида иштирок этганман. Лекин мусобақаларнинг биринчи куниданоқ Халқаро спорт ташкилотларининг Ўзбекистонга бўлган бундай эътиборини биринчи бор шоҳиди бўляпман. Бу ўз навбатида Давлатимиз раҳбарининг бизни ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз йўлида олиб бораётган одилона сиёсатларининг ёрқин ифодасидир. Очиғи бу хабарни эшитиб, кўзларимга қувонч кўз ёшлари келди. Қалбимда фахр ва ифтихор туйғулари янада жўш урди. Кун давомида Осиё ўйинларига ташриф буюрган кўплаб давлат терма жамоа аъзоларидан табрик ва қутловларни қабул қилиб, бизга ҳавас кўзи билан қараётганликларининг гувоҳи бўлдик. Бу ҳам ўз навбатида дунё спорт жамоатчилигининг Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган сайи-ҳаракатларга берилган юқори баҳо деб биламан. Шу билан бирга ушбу мукофот биз спортчилар олдига янада катта масъулият юклагани, бизни халқимиз, Президентимиз томонидан билдирилган ишончга муносиб бўлишимизга ундамоқда. Давлатимиз раҳбари мана шундай йирик спорт мусобақаларига йўл олаётганимизда соғ-саломат бориб, ҳушхабарлар билан қайтинг деган сўзлари қалбимизга абадий мухрланган. Биз қаерда бўлмайлик юртдошларимизни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаб турганликларини бутун вужудимиз билан ҳис қилмоғимиз шарт. Шуни ишонч билан айтаманки, “Инчеон-2014” спорт ўйинларида ҳам Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилиш йўлида бор билим ва маҳоратимизни ишга соламиз ва насиб этса она Ватанимизга ёруғ юз билан қайтамиз”, - дейди бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Марс Қўчқоров.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари кеча Осиё ўйинлари ташкилий қўмита аъзолари, бир қатор давлатлар МОҚ раҳбарлари билан учрашганини ва ҳар учрашувда Ўзбекистон дунёда маданият марказларидан бири эканлиги ва мамлакатимиз делегацияси аъзоларини одоб ва аҳлоқда энг намунали делегациялардан бири сифатида эътироф этилганини мамнуният билан таъкидлади.

“Биз қаерда бўлмайлик ўзининг бой ўтмиши ва буюк келажагига эга бўлган юртда яшаётганлигимизни, дунё цивилизациясига беназир ҳисса қўшган буюк мутаффакирлар, номлари етти иқлимга машҳур олим ва саркардаларнинг авлодлари эканлигимизни доимо ёдимизда тутмоғимиз лозим. Уларнинг муносиб ворислари бўлишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз зарур. Муҳтарам юртбошимизнинг фарзандларимиз бизданда кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлмоғлари шарт деган даъватлари қалбимизга мухрланган. Албатта, аксарият МОҚ раҳбарлари ҳамда ташкилий қўмита вакилларидан Ўзбекистон ҳақида, озод ва обод юртимизда камолга етаётган ўғил-қизларимиз ҳақида бундай ижобий фикрларни эшитиш ёқимли. Умид қиламанки, делегациямиз аъзолари нафақат медалларни қўлга киритиш борасида, балки она заминимизда ҳар томонлама баркамол ёшлар камолга етаётганлигини дунё аҳлига намоён этадилар”, - деди Мираброр Усманов.

Терма жамоалар мураббийлари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг МОҚ раҳбари футбол бўйича терма жамоамиз аъзолари билан суҳбатлашди. Учрашув давомида терма жамоа аъзолари ҳар бир ўйинга катта масъулият билан тайёргарлик кўраётганликларини ва ҳар бир учрашувда улардан фақат ғалаба кутаётган муҳлисларга қувонч улашиш учун бор тажрибаларини сафарбар қилишларини эътироф этдилар.  

Футбол мухлисларига яхши маълум, Осиё ўйинларида ғолибликка эришиш биз учун забт этилиб бўлинган довон. Бугунда ҳам юртимиз чарм тўп усталари Хиросима (Япония) яшил майдонларида қўлга киритилган муваффақиятни такрорлашга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Уларга Осиё ўйинларида ғолиблик нашидасини таътиб кўрган Миржалол Қосимов, Рустам Акрамов ва Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилишмоқда. Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳар бир ўйинда майдонга катта масъулият билан тушиб, барчамиз кутаётган ғолиблик шохсупасига кўтариладилар. Бу йўлда терма жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Бугун 21 сентябрь куни Ватанимиз спортчилари синхрон сузиш (жамоавий), сузиш, сув полоси (Ўзбекистон – Қозоғистон), дзюдо, академик эшкак эшиш, велоспорт, қиличбозлик, ўқ отиш, теннис, оғир атлетика каби спорт турларида ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда оғир атлетика ва дзюдо спорт турларида биттадан бронза медали қўлга киритилди.

Шавкат Жалилов
Инчеон шаҳридан тайёрланди

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:15, 21.09.2014.
Ўқилди: 5515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.