Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

“Буқаталаб” футболчилар

Баҳо:
+ | -

Анча йиллар бўлди, болалигимда, 12 яшарлик пайтим эди. Ҳар куни мактабдан келиб, тушлик қилардим-да, сигиримни боқиш далага еталардим. Ариқ ва зовурларнинг бўйларида, пахта майдонлари  четида, тут плантацияси четида, хуллас, қаерда ўт мўл бўлса, ўша ерда сигиримни боқар эдим.

Ўша кунларни бирида, мактабдан келсам, сигирим безовта. Бўкиради, жойида тинч турмайди. Далага еталамоқчи бўлсам, шаталоқ отади. Отамга айтдим. Отам “Ҳм, молинг буқаталаб бўлибди”, - деди. Сўнг қўлимга пул бериб, қишлоғимиздаги чорвачилик фермасига олиб боришимни, қоровулга сигирим буқаталаб бўлганини айтиб, қўлига пулни беришимни айтди. У ёғини қоровулнинг ўзи билар экан.

“Буқаталаб” дегани нима экан? Касалликмикан? Балки қоровул сигиримни укол қилар? Шу каби хаёллар билан сигиримни фермага олиб бордим. Қоровулни чақириб, қўлига отам берган пулни бердим ва сигирим буқаталаб бўлиб қолганини айтдим.

“Обке сигирингни”, - деди қоровул, олиб келиб берганимдан сўнг арқонидан тутиб, саройлардан бирининг ёнидаги тут дарахтига калта қилиб боғлади. Сўнг саройга кириб кетиб, каттакон қора буқани бошлаб чиқди. Буқа сигирим томон шошилди...

Ҳаммаси тезда содир бўлдики, мен шокка тушиб қолгандай бўлдим. Бунақа нарсага дуч келмаган бўлсамда, воқеанинг туб моҳиятига тушунмаган бўлсамда,  менинг, 12 ёшли боланинг ори топталгандай бўлди. Аламим келарди, шундай бўлишини билганимда олиб келмасдим фермага.

Жаҳлимни чиқарган нарсалардан бири бу сигиримнинг буқага қаршилик кўрсатмагани, жим тургани бўлди. Уйга қайтарканман, сигирим хотиржам, лекин мендан уялгандай қадам ташлаб борар, ортидан мен, 12 ёшли бола, номус ўтида қоврилиб борар эдим. Аксига олиб, йўлда ҳамма менинг устимдан кулётганга ўхшар эди.

Шундан сўнг анчагача сигирим менинг, мен сигиримнинг кўзига қарай олмадик...

Хўш, сенинг сигирингнинг, сигирингни буқаталаб бўлганини футболга нима алоқаси бор, дерсиз? Жуда алоқаси бор-да. Охирги вақтларда футболимизда “келишилган ўйинлар" деган атама актуал бўлиб қолди. Гувоҳи бўляпмиз, гувоҳи бўляпсиз.

Шундай ўйинларни кўрганимда, шу воқеа эсимга тушади. Дарвозабонлар атайлаб тўп ўтказиб берганларида ўша буқага жим туриб берган сигирим эсимга тушади. Ҳимоячилар гол ураётган рақибига атайлаб қаршилик кўрсатмаганларида, ўша буқага қаршилик қилмаган сигирим эсимга тушади.

Кўрганмисиз, ўша ўйинлар тугаганидан сўнг, ўша футболчилар майдонни тарк этаётган ҳолатларини?  Мен буни ўша кунги фермадан қайтаётган сигиримга ўхшатаман. Қадам ташлашлари ҳам бир хил. 

Хуллас, буқаталаб футболчилар... Биламан, буни исботлаш учун сизда ҳам, менда исбот-далил йўқ. Биз фақат томоша қиламиз, холос. Бунақа томошалар меъдангизга текканини ҳам биламан. Демоқчи бўлганларим шу.


Рустам Сулаймонов

P.S. Ўша воқеадан тўққиз ой ўтиб, сигирим қоп-қора буқача туғиб берган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:10, 21.09.2014.
Ўқилди: 10764 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик